Камалова Махабат Ермахамбетовна

Театр: Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Камалова Махабат Ермахамбетовна 1989 йил Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида туғилган. 2008 йил Урганч санъат коллежини тугаллаган. Мутахассислиги ҳалқ рақслари ансамбли артисти. 2008-2009 йиллар Урганч санъат коллежи “Халқ рақслари бўлими” ўқитувчиси. 2009 йилдан буён Хоразм вилоят мусиқали драма театри балет артисти вазифасида ишлаб келмоқда. М.Камолова ўзи танлаган касбининг рақс маҳорати сирларини, ижро маданиятини пухта эгаллаган раққоса. М.Камолова театр саҳнасида томошабинларга намойиш қилинаётган барча мусиқали композицияларидаги балет артистлари қатнашадиган саҳна кўринишларининг муваффақиятли чиқишида жонбозлик кўрсатади. Театрда саҳналаштирилган “Тоҳир ва Зуҳра”, “Бола кўтарган аёл”, “Ялмоғизбика” каби спектаклларидаги оммавий рақсларда иштирок этди. Шунингдек, театрнинг балет қизлари ижросидаги саҳналаштирилган “Рақс гулдастаси” дастурига кирган миллий ва турли миллат рақсларида иштирок қилиб томошабинлар олқишига сазовор бўлди.