Кадирова Муборак Максудбековна

Театр: Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Кадирова Муборак Максудбековна 1989 йил 18 июнда Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида тадбиркор оиласида туғилган. 2018 йил Урганч давлат университетининг “мусиқий таълим” йўналиши бўйича олий ўқув юртига ўқишга кириб, сиртдан таҳсил олиб келмоқда. 2002 йилдан - 2015 йилгача Хоразм вилояти Академик ва халқ бадиий жамоаси раққосаси сифатида ўз ижодий фаолиятимни бошлаган. 2015 йилда Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси “Лазги ашула ва рақс ансамбли” балет артисти, 2017 йилдан эса Хоразм вилояти мусиқали драма театри балет артисти вазифасида ишлаб келмоқда. Ўзбек миллий ва жаҳон халқлари рақс маҳорати сирларини “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” Гавҳар Матёқубова устозлигида пухта эгаллаган. Шу бугунга қадар ўзбек миллий рақс санъатини нафақат Республикамиз миқёсида балки бир қанча чет давлатлар саҳнасида ҳам маҳорат билан ижро этиб, миллий рақс санъатимиз довруғини жахон халқларига танитишда сезиларли ҳисса қўшиб келмоқда. Жумладан, 2005 йилда Франция давлатида ўтказилган “Маъмун академиясининг 1000 йиллиги” нишонланишига бағишлан байрам тантаналарида, 2010 йил 18-21-октябрь кунлари Туркманистон давлатида ва 2011 йил 5-6 май кунлари Бухоро шаҳрида ўтказилган “Ўзбек ва туркман халқлари санъати ва дўстлиги фестивали”доирасида ўтказилган маданий тадбирларида, 2011 йил 4-10-апрел кунлари “Гавҳар рақс ”гуруҳи таркибида Ҳиндистон давлатида, 2014 йилда Туркия давлатида бўлиб ўтган Хажибекташ номидаги “Халқ оҳанглари” мақом фестивалида, 2014 йил Россия Федерациясининг Томск шаҳрининг ўзбек миллий маданий автаномияси маркази томонидан ташкил қилинган тадбирларда муваффақиятли иштирок этган. 2005 йил М.Турғунбаева номидаги миллий рақс ижрочиларининг Республика кўрик-танлови совриндори бўлиб 1-даражали дипломи билан тақдирлан. Бундан ташқари Республикамиз миқёсида ўтказилган бир қанча фестивалларнинг концерт дастурларида муваффақиятли иштирок этдим. Жумладан, 2007 йил “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалида, 2009 йил “Тошкент шаҳрининг 2200 йиллиги” юбилейи байрам тадбирларида, 2009 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган МДҲ га аъзо давлатлар темирйўлчиларининг саммитига бағишланган маданий тадбирларида, 2010 йил июнь ойида бўлиб ўтган “Осиё тараққиёти”банки бошқарув Кенгашининг йиғилиши, ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг анжумани доирасида уюштирилган концерт дастурларида, “Асрлар садоси”маданият фестивали байрам тадбирларининг ҳам фаол иштирок қилган. 2013 йилда “Келажак овози” Республика ёшлар танловининг “Рақс” йўналиши ва “Анъанавий амалий санъат” номенацияларининг Хоразм вилояти босқичи ғолиби дипломи билан тақдирланган. Хоразм вилояти мусиқали драма театри саҳнасида томошабинларга намойиш қилинаётган барча мусиқали композицияларида балет артистлари қатнашадиган саҳна кўринишларида ҳам муваффақиятли иштирок этиб келмоқда.