Жуманиёзов Жамшидбек Казбекович

Театр: Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Жуманиёзов Жамшидбек Казбекович 1996 йил 21 июлда Боғот туманининг Қипчоқ қишлоғида ишчи оиласида туғилган. Мактабда ўқиб юрган пайтларимдаёқ рақс санъатига қизиқиши сабаб мактабда ташкил этилган ҳаваскорлик тўгарагининг рақс санъати бўйича иштирок этган. Санъатга қизиқиши туфайли 2012 йил Урганч санъат коллежининг “Хореография санъати, халқ рақси ижрочиси, халқ рақси ансамбли артисти” иқтисослиги бўйича ўқишга кирган ва 2015 йилда муваффақиятли тугатган. Ушбу ўқув даргоҳини тугатиб 2015 йилда Тошкент Давлат миллий рақс ва хореография олий мактабининг “Хореография жамоалари раҳбари” йўналиши бўйича ўқишга кирган ва 2019 йилда муваффақиятли тугатган. 2015 йилдан бошлаб олийгоҳда ўқиш билан биргаликда Тошкент шаҳридаги “Лазги” ашула ва рақс ансамблида 2-тоифали балет артисти вазифасида ўз ижодий иш фаолиятини бошлаган. 2019 йил 5 августдан Хоразм вилояти мусиқали драма театрида 1-тоифали балет артисти вазифасида ижодий фаолиятини давом эттирмоқда. Ижодий фаолияти давомида репертуарида халқ саҳна рақсларидан “Калмынский рақс”, “Озарбайжонча рақс”, “Грузинча рақс”, “Украинча рақс”, “Молдаванча рақс” ларни ижро қилганман. Шунингдек, миллий ўзбек рақсларимиздан “Хоразмча рақс”, “Андижон полка” рақси, “Доира рақси”, “Қайроқ рақси”, “Чангак рақси”, “Қумпишик рақси”, “Чағаллақ рақси”, “Бийлама рақси”, “Дейишма рақси” каби рақсларни ижро қилган. Ўзбекистон Республикасининг Давлат тадбирларида, байрамларда, концертларда фаол иштирок этган.