Атаджанова Нилуфар Сапарбаевна

Театр: Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Атаджанова Нилуфар Сапарбаевна 1984 йил Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида туғилган. 2013 йилдан ҳозирги кунгача Хоразм вилоят мусиқали драма театри балет артисти вазифасида ишлаб келмоқда. Н.Атажонова ўзи танлаган касбининг рақс маҳорати сирларини, ижро маданиятини пухта эгаллаган раққоса. Н.Атажонова театр саҳнасида томошабинларга намойиш қилинаётган барча мусиқали композицияларидаги балет артистлари қатнашадиган саҳна кўринишларининг муваффақиятли чиқишида жонбозлик кўрсатади. Театрда саҳналаштирилган спектакллардаги оммавий рақсларда иштирок этди. Шунингдек, театрнинг балет қизлари ижросидаги саҳналаштирилган “Рақс гулдастаси” дастурига кирган миллий ва турли миллат рақсларида иштирок қилиб томошабинлар олқишига сазовор бўлди.