Абаева Индира Наримановна

Театр: Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Абаева Индира Наримановна 1988 йил Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида туғилган. 2008-2013 йиллар Урганч тумани Маданият ва спорт ишлари бўлими, Чўлобод қишлоқ маданият уй бадиий раҳбари вазифасида ишлаган. 2013 йилдан ҳозирги кунгача Хоразм вилояти мусиқали драма театри балет артисти вазифасида ишлаб келмоқда. И.Абаева ўзи танлаган касбининг рақс маҳорати сирларини, ижро маданиятини пухта эгаллаган раққоса. И.Абаева театр саҳнасида томошабинларга намойиш қилинаётган спектакллардаги барча мусиқали композициялардаги балет артистлари ижросидаги саҳна кўринишларини муваффақиятли чиқишида жонбозлик кўрсатади. И.Абаева театрнинг балет қизлари ижросидаги саҳналаштирилган “Рақс гулдастаси” дастурига киритилган турли миллат рақсларида иштирок қилиб томошабинлар олқишига сазовор бўлди.