Эгамов Отабек Жуманиёзович

Театр: Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Эгамов Отабек Жуманиёзович 1964 йил Хоразм вилоятининг Янгиарик туманида туғилган. 1989 йил Тошкент театр ва рассомлик санъати институти мусиқали театр актёри мутахассислиги бўйича муваффақиятли тугаллаган. Эгамов Отабек Жуманиёзов Хоразм вилоят мусиқали драма театрида драма ва камедия солисти вазифасида, 2017 йилдан эса Хоразм вилояти мусиқали драма театри режиссёр ассистенти хозирги кунда драма артисти вазифасида ўз ижодий фаолиятини юритиб келмоқда. Эгамов Отабек Жуманиёзов шу қисқа давр ичида театримиз саҳнасида кўпгина спектаклларда ўзига хос роллар ижро қилди. Жумладан; 2019 йил “Мавтумкули “спектаклда Темиргозихон ролида “Огахий Ёхуд тахт ва бахт “тарихий мусикали драмада”Мухаммадризо Огахий ролини “Анвойи ташвиш”спектаклида”Калвак махзум ролларни ижро этди ва унинг яратган образлари томошабинлар томонидан яхши кутиб олинди.