Ўринова Барно Шавкат қизи

Театр: Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Ўринова Барно Шавкат қизи ушбу театрда 2015 йилдан драма артисти вазифасида ишлаб келмоқда. Ўзининг қисқа даврдаги ижодий иш фаолияти давомида театрда саҳналаштирилган “Бола кўтаган аёл” спектаклида Моҳидил ролини ижро этди. У ижро этган образининг ички оламини маҳорат билан очиб берди ва томошабинлар олқишига сазовор бўлди. У театрдаги устоз санъаткорлардан касб сирларини ўрганишга астойдил харакат қилмоқда.