Рўзметов Жавлонбек Аминбой ўғли

Театр: Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Рўзметов Жавлонбек Аминбой ўғли 1994 йил Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида туғилди. 2013 йил Урганч санъат коллежини “Драматик театр ва кино актёри, болалар драматик студияси раҳбари” мутахассислиги бўйича муваффақиятли тугатди. Театр санъатига бўлган қизиқиши туфайли 2013 йилда Хоразм вилоят мусиқали драма театри вокал артисти, 2014 йилда хор артисти вазифасида ижодий фаолиятини олиб борди. 2018йилдан Хоразм вилоят мусиқали драма театри драма артисти васифасида ишлаяпти. Рўзметов Жавлонбек И.Ниёзметов, О.Абдуллаевнинг “Ялмоғизбика” Янги йил томошасида Тўра ролини ижро қилди. Шунингдек, шаҳар ва туманлардаги ташкилотлар тадбирларида, Янги йил байрами тадбирлари ва Бош арча атрофида ўтказилган концерт дастурларида иштирок қилди.