Машарипова Лайлохон Тохир қизи

Театр: Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Машарипова Лайлохон Тохир қизи 1993 йил Хоразм вилоятининг Хонка туманида туғилган. 2012 йил Урганч санъат коллежини “Драматик театр ва кино актёри, болалар студияси раҳбари” мутахассислиги бўйича муваффақиятли тугаллаган. Унинг театр санъатига бўлган қизиқиши Хоразм вилояти мусиқали драма театри даргоҳига етаклади. 2012 йилдан театрнинг хор артисти вазифасида ижодий фаолиятини бошлади. Машарипова Лайлохон шу қисқа даврдаги ижодий фаолияти давомида кўпгина спектаклларда ўзига хос роллар ижро қилди. Жумладан: Қурбон Муҳаммадризонинг “Махтумқули” мусиқали драмасида Ўғилжон, Эркин Усмоновнинг “Орзуимдаги келин” мусиқали комедиясида Жумагул, Комил Авазнинг “паймона” драмасида Сабохат, И.Ниёзметов, О.Абдуллаевнинг “Ялмоғизбика” томошасида Қорқиз каби ролларни ижро этди ва унинг яратган образлари томошабинлар томонидан яхши кутиб олинди.