Бекчанова Нодира Юсуповна

Театр: Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Бекчанова Нодира Юсуповна 1990 йил Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида туғилган. 2009 йил Урганч санъат коллежини “Драматик театр ва кино актёри, болалар студияси раҳбари” мутахассислиги бўйича муваффақиятли тугаллаган. Унинг театр санъатига бўлган қизиқиши Хоразм вилояти мусиқали драма театри даргоҳига етаклади. 2009 йили театрнинг балет артисти вазифасида ижодий фаолиятини бошлади. 2010 йилдан ҳозирги вақтгача 2-даражали драма артисти вазифасида ишлаб келмоқда. Бекчанова Нодира шу қисқа даврдаги ижодий фаолияти давомида кўпгина спектаклларда ўзига хос роллар ижро қилди. Жумладан: С.Сирожиддиновнинг “Осмондан тушган бахт” мусиқали комедиясида Мавлуда, Шароф Бошбековнинг “Тикансиз типратиканлар” спектаклида Мисриё, М.Бехбудийнинг “Падаркуш” трагик комедиясида Лизахоним, “Заҳарли томчилар” спектаклида Дилфуза, Усмон Азимнинг “Тоҳир ва Зуҳра” мусиқали драмасида Моҳим, Е.Шварцнинг “Золушка” спектаклида Марианна, “Қор маликасини ўйнаймиз” спектаклида Қор маликаси, Жўра Худойқуловнинг “Фолбин” сатирик комедиясида Умида, Оҳунжон Хакимнинг “Хайдар хўроз” комедиясида Дурдона, Рустам Алиевнинг “Куёв бобо” комедиясида Ойша, А.С.Пушкиннинг “олтин балиқ” спектаклида Олтин балиқ, Оқсоч, Қурбон Муҳаммадризонинг “Маҳтумқули” мусиқали драмасида Менглихон, Эркин Самандарнинг “Дилда борим” мусиқали комедиясида Дилором, Эркин Усмоновнинг “Орзуимдаги келин” мусиқали комедиясида Рухсора, Комил Авазнинг “Паймона” драмасида Зулайхо, О.Абдуллаевнинг “Ялмоғизбика” Янги йил томошасида Қорқиз каби ролларини ижро этди ва унинг яратган образлари томошабинлар томонидан яхши кутиб олинди.