Атаева Зулфия Мадримовна

Театр: Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Атаева Зулфия Мадримовна ушбу театрда 1979 йилдан буён ишлаб келмоқда. Атаева Зулфия ўзининг кўп йиллик ижодий фаолияти давомида 50 дан ошиқ спектаклларда турли хил образларни яратиб ўзига берилган ролларни маҳорат билан ижро қилиб келаётган театрнинг етук актрисаси. Жумладан, у қуйидаги саҳна асарларида ўзига хос турли образларни яратган. “Скапеннинг найранглари” комедиясида Гиацинта, “Зўраки табиб” спектаклида Марям, “Ҳурматли Елена Сергеевна”да Ляля, “Хижрон”да Хижрон, “Орзу”да Биллур, “Муҳаббат қўшиғи”да Боғдагул, “Аждодлар қиличи”да Занкижа, “Жалолиддин Мангуберди”да Туркон хотун, “Араб Муҳаммадхон”да Гавҳархоним, “Олма пишганда галинг”да Тозагул, “Тандир”да Саражон, “Марварид таққан аёл”да Ўғилой, “Гули равза”да Гулсум, “Узилган япроқ” да Мастура, “Оилавий сир”да Қиз, “Баланд дорга осилма”да Мадина, “Тўмарис”да Матра, “Алдагани хотин яхши”да Маша, “Саҳродаги фарёд”да Зулҳумор, “Чимилдиқ”да Момо, “Осмондан тушган бахт”да Сожида, “Ошиқ Ғариб Шоҳсанам”да Оқча келин, “Жобби жужакнинг хийласи”да Робия, “Жавлон Журра”да Чарос, “Жаҳаннам”да Махбус аёл, “Бола кўтарган аёл”да Кўча аёли, Она, “Келин ўғирлаш”да Света, “Сув келтирган азиз”да Лиза, “Заҳарли томчилар”да Аъзамхонова, “Тоҳир ва Зуҳра”да Хонмадина, “Золушка” да Она, “Қор маликаси”да Буви, Атаманхоним, “Хайдар хўроз”да Замира, “Куёв бобо”да Мусаллам, “Олтин балиқ”да Кампир, “Маҳтумқули”да Оққиз, “Дилда борим”да Сипойи ая, “Орзуимдаги келин”да Амма, “Паймона”да Зулфизар, “Ойдин”да Мастура Хамидовна, “Сув кўрмай этик ечма”да Мунаввар, “Палахмон тоши”да Хожар она, “Парвона” драмасида Мархамат, “Разолат курбонлари” драмасида Наргиза, “Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам” мусиқали драмада Султон бегим, “Уч бўстон булбули” мусиқали драмада Амма, “Ошиқлар” мусиқали комедиясида Латифа, “Султон Жалолиддин” тарихий драмасида Туркон хотин, “Танхо юлдуз” комедиясида Умида, “Қирмизи олма” комедиясида Қурбон момо каби ролларини ижро этди. Унинг яратган образлари тўлақонли моҳирона ижро этилганлиги билан томошабинлар қалбига кириб борди ва улар томонидан илиқ кутиб олинди. Зулфия Атаева вилоятимизда ҳар йили ўтказилиб келинаётган Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги байрам тантаналарида, «Наврўз» умумхалқ байрами, “Президент арчаси”, “Янги йил”, 14 январь – “Ватан химоячилари куни”, 8 март – "Халқаро хотин қизлар куни” каби кўплаган вилоят, шаҳар тадбирларида фаол иштирок этиб келмоқда. 2016 йилда таниқли шоира Зулфия таваллудининг 100 йиллик юбилей тадбирига бағишланган концерт дастурида Зулфия монологини ижро этиб томошабинлар олқишларига сазовор бўлди. Зулфия Атаева 2018 йил 27 март “Халқаро театр куни” байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан “Театрда кечган узоқ йиллик сермахсул фаолияти, баркамол авлод маънавиятининг камол топиши, ўзбектеатр санъатига қўшган самарали хиссаси, ижодий ва жамоат ишларидаги ташаббускорлиги учун “Фаҳрий ёрлиқ” билан тақдирланди. Зулфия Атаева 2015 йил 23 февралдан 7 мартга қадар Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтида актёрлик санъати бўйича малакасини ошириб, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан “Актёрлик санъати” йўналиши бўйича “Сертификат” берилди. Зулфия Атаева ҳозирги кунда театрда етакчи санъаткор даражасида ёшларга ўрнак бўлган холда ўзининг малакасини, саҳна сирларини ўргатиб келмоқда.