Атаджанов Хўжаниёз Худайбергенович

Театр: Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Атаджанов Хўжаниёз Худайбергенович 1990йилда Хоразм вилояти, Урганч шаҳрида тугилган. Х.Атаджанов 2013 йилда Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиалидаги “актёрлик санъати” (мусиқали театр актёрлиги) мутахассислиги бўйича муваффақиятли тугаллаган. У ўз меҳнат фаолиятини дастлаб 2013 йилдан-2014 йилгача хор артисти, 2014 йилдан-2018 йилгача драма артисти, труппа мудири ва 2018 йилдан эса яна драма артисти вазифсида давом қилдириб келган. Х.Атаджанов хушмуомилалиги, камтаринлиги,меҳнатсеварлиги, изланувчанлиги, фаол ва тиришқоқлиги, етакчи-ташкилотчилиги каби бир қанча ижобий фазилатлари орқали театр жамоасининг ҳурматига сазовор истиқболи порлоқ ёш актёрларимиздандир. Х.Атаджанов Хоразм вилояти мусиқали драма театридаги ижодий иш фаолияти давомида “Ялмоғизбика” Янги йил томошасида Бўри, “Сув кўрмай этик ечма” комедиясида Жавлон, “Палахмон тоши” жиддий комедиясида Худойберди, “99 тилла танга” эртак томошасида Афанди, Жарчи, “Тилла тарвуз” эртак томошасида Масхарабоз, “Қор маликаси” эртак спектаклида Шаҳзода Клоус, “Парвона” драмасида Ўткир, “Хангомалар” кулгу шоуси иштирокчиси, “Қорбобо қани” эртак томошасида Астрикс, “Разолат қурбонлари” спектаклида Нодир, “Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам” мусиқали драмасида Али Хайдар, “Уч бўстон булбули” мусиқали драмасида Офицер, “Ошиқлар” мусиқали комедиясида Юсуфбой, “Гумроҳ” драмасида Нурбек, Клоунадо – масҳарабозлар томошаси”да Масхарабоз, “Қизил шапкача” эртак томошасида Кирол Жулиан, “Султон Жалолиддин” тарихий драмасида Жўжи, Тўли, Нажмиддин Кубронинг шогирди , “Ялқов Шахзода” янги йил спектаклида Эртакчи ролларини муваффақиятли ижро қилди ва томошабинлар олқишига сазавор бўлиб келмоқда. Х.Атаджанов мунтазам равишда ўз устида ишлаб, мутахассисилиги ва ташкилотчилик соҳасидаги малакасини ошириб боришга ҳаракат қилиб келаётган ходимларимиздандир. Жумладан , у 2015йил 22-29 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академиясида бўлиб ўтган “Ёшлар клуби”нинг семинар-тренинги (Тошкенг шаҳрида)да , 2015йил 14-16 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академиясида бўлиб ўтган “Ёшлар клуби”нинг семинар-тренинги (Наманган вилоятида ), Тошкенг шаҳрида 2016йил 18-23 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академиясида бўлиб ўтган “Ёшлар клуби”нинг семинар-тренингида, 2017 йил 23-26-январь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳрида ўтказилган ”Театр ва драматургия тараққиётида ёш ижодкорларнинг ўрни” семинар тренингида, 2015 йилнинг 1-31 июль кунлари театр санъати усталарининг “Устоз ва шогирд” мактаби 1 –босқич, 2015 йил 28 август- 15 сентябрь кунлари Театр санъати усталарининг “Устоз ва шогирд” мактаби 2 –босқич (Бухоро шаҳри), 2018 йил 27 апрель- 5 май кунлари “Спектаклларда саҳнада жанг қилиш санъати ва қиличбозлик машқи махорати” бўйича малака ошириш ўқув-семинари (Урганч шаҳри)да фаол иштирок этди.