Иноғомов Хайрулла Каюмович

Театр: Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри

Иноғомов Хайрулла Каюмович 27 июль 1964 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Мукофотланмаган. Маълумоти олий. 1989 йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини битирган. 2001 йилдан Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг директор ўринбосари лавозимида ишлаб келади. 1988 Ўзбек давлат драма театрида бош маъмур, 1990 йилдан директор ўринбосари, 1999 йилда директор бўлиб ишлаган. У театрда иш фаолияти давомида ўзининг серғайратлилиги, ташаббускорлиги ижодий ишларда ҳам ташаббус кўрсатиб, Исфандиёр асари, қўшиқлар матни муаллифи Тўра Мирзо, О.Комилжонов мусиқаси асосидаги муносиб умр йўлдоши танлаш, ҳаётнинг қийинчиликларига дош бериш, энг муҳими оила қуришда янглишмаслик ҳақидаги ахлоқий муаммоллар кўтарилган “Антиқа совчилар” мусиқали комедиясида бош қаҳрамон Иззат ролини ижро этиб келмоқда. Агар бу спектакль 3 йил вақт ичида 275 марта кўрсатилган бўлса, шундан 230 марта бош ролни Х.Иноғомов ижро этиб, унинг ташкилотчилик билан бир қаторда актёрлик қобилияти ҳам мавжуд эканлигини кўрсатди. Бундан ташқари, Хайрулла Иноғомов телесериал ва новеллаларда ҳам роллар ўйнаб келмоқда.