Болтаев Фарход Назарович

Театр: Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри

Ф.Болтаев 1995 йилдан буён мазкур театрда ишлаб келмоқда. У театрда намойиш этилган саҳна асарларининг моҳир ижрочиси ва режиссёри сифатида танилган. Овоз диапозони ва актёрлик маҳорати унинг кўплаб мусиқали драмаларида бош ролларни ижро этишга замин яратди. 2018 йил “Шуҳрат” медали билан мукофотланган. Мазкур вазифада 2020 йил февралдан ишламоқда. Ф.Болтаев мусиқали саҳна асарларининг моҳир ижрочиси юксак маҳорат соҳиби ва режиссёри сифатида танилган. Овоз диапозони ва актёрлик маҳорати унинг кўплаб мусиқали драмаларида бош ролларни ижро этишига имкон берган. Ф.Болтаев 2018 йилда Россия давлати Москва шаҳрининг Малой Броной драма театрида ўз касбий маҳорати ва малакасини ошиб қайтди. Ф.Болтаев ўз истедодини талабалик йилларидаёқ намоён этди. Малакавий ишлар, олийгоҳдаги ижролари режиссёрлар эътиборига тушди ва театр саҳнасида бир қанча образларни юксак маҳорат билан талқин этган. У Ў.Умарбеков асари асосида саҳналаштирилган “Ўз аризасига кўра” спектаклдаги Ш.Раҳимов образи орқали мутахассислар эътиборига тушган бўлса, Г.Горин асари асосидаги “Номи ўчсин” спектаклидаги бош қаҳрамон Герастрат образини талқин этиши орқали кўпчилик мутахассисларнинг олқиш ва эътирофларига сабаб бўлган. Актёрнинг юксак ижро маҳорати муносиб баҳоланиб 2000 йил олийгоҳда ўтказилган Талаба ёшлар ижодиёти 1-кўрик фестивалида “Энг яхши эркак роли ижроси” наминацияси ғолиби деб топилди. Изланувчан ёрқин истеъдод соҳиби бўлган Ф.Болтаев Давлат ва жамият қурилиши академияси ва санъат институти талабалари лойиҳаси асосида саҳналаштирилган “Хазон бўлган умрлар” спектаклидаги бош қаҳрамон Назиржон образини ҳам бетакрор кўринишда саҳнага олиб чиқди. Унинг талқинидаги бу ижро санъатшунос, театршунос олимлар, режиссёрлар ва академиклар томонидан юксак баҳоланган. Ф.Болтаев 2001 йил талабалик даврида ўтказилган “Талаба ёшлар ижодиёти” иккинчи кўрик фестивалида олийгоҳ тарихида илк бор “Йилнинг энг яхши талабаси” деб топилди. Бугунги кун учун ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган у томонидан саҳналаштирилган “Хазон бўлган умрлар” спектакли юртимиз ҳудуди бўйлаб гастрол сафарида бўлган. Ф.Болтаевнинг 2003 йил ҳозирги Фарғона вилоят театридаги фаолияти давомида яратган образлари ҳам томошабинлар эътиборини қозонган. Ф.Болтаев ўтган давр мобайнида 70 га яқин спектаклларда бетакрор образлар яратган. 20 дан ортиқ театрнинг энг томошабоп ва кассабоб спектаклларини саҳналаштирди. Бир қанча ҳужжатли ва кино фильмларда бетакрор образлар яратди. Унинг бош қаҳрамон образлари талқини спектаклнинг мувофаққияти ва томошавийлигини таъминлаб келмоқда. “Номи ўчсин”да (бош қаҳрамон) Геростарт, “Хазон бўлган умр”даги (бош қаҳрамон) Назиржон, “От эгаси”даги (фильм, бош қаҳрамон ) Инот, “Она”даги (бош қаҳрамон) Ўғил, “Қотил юраги”даги (бош қаҳрамон) Луижи Ламбарде, “Оқ ёмғир”даги (бош қаҳрамон) Баҳовиддин Нақшбандий, “Чегарачи”даги Холбек, “Алишер Навоий”даги (бош қаҳрамон) Ҳусайин Бойқаро, “Жаназа”даги (фильм, бош қаҳрамон) Ўғил, “Алпомишнинг қайтиши”даги (бош қаҳрамон) Алпомиш, “Алломаи замон”даги (бош қаҳрамон) Ал-Ҳаким ат-Термизий “Адолат фасли”даги (бош қаҳрамон) Амир Темур образларининг бетакрор ижроси бунинг ёрқин наъмунасидир. Худди шундай Мамлакатимиз раҳбарининг 2018 йил 19-20 январ кунлари вилоятга ташрифлари чоғида, театр ижодкорлари билан бўлган мулоқотда берилган топшириқлар асосида яратилган “Алпомишнинг қайтиши”да (бош қаҳрамон) Алпомиш, “Алломаи замон”да (бош қаҳрамон) Ал-Ҳаким ат-Термизий образларини талқин этган актёрнинг бетакрор ижро маҳорати ва топилмалари, спектаклларнинг мувофаққиятини таъминлади. Ф.Болтаевнинг ижролари ва яратган ҳар бир образи спектаклларнинг мувофаққиятини таъминлабгина қолмай, томошабинлар ва мутахассислар томонидан юксак баҳоланиб, айнан унинг ижроси эътироф этилиб келинаяпти. Ўз касбининг фидоийси ва санъаткори бўлган Ф.Болтаевнинг яратган образларини мукаммал ижроси, актёрнинг театр санъати оламида ўз ўрнини белгилаши ва устоз санъаткор сифатида катта тажрибага эгалигини намоён этди. Ф.Болтаев ўтган давр ичида театр соҳасида етук мутахассис сифатида ўзини кўрсатаолди. У театрда нафақат маҳоратли режиссёр ва актёр, ташкилотчи, театрдаги ёш актёрларнинг устози сифатида катта эътибор қозонди. Ф.Болтаев иилоят миқиёсида ўтказиладиган Мустақиллик ва Наврўз умумхалқ байрами ва халқаро миқёсдаги фестивалларда намойиш этилаётган театрлаштирилган томошалар, гастрол сафарлари ва маданий-маърифий тадибирларни ташкил этишда актёр, режиссёр сифатида фаол иштирок этиб, ўзининг юксак истеъдодидан санъат ихлосмандларини баҳраманд этиб келмоқда. Вилоятимиз ва Республика миқёсидаги гастрол сафарлари, байрамлар арафасида ташкил этилаётган учрашувларда, воҳа меҳнаткашлари ва ёшлар билан мулоқотларда, юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни тарғиб қилиб келаяпти. Ф.Болтаев қисқа муддатда театр репертуаридан ўрин олган ва репертуарнинг энг томошабоб, юксак тарбиявий аҳамиятга эга спектаклларининг вужудга келишини таъминлади. Ф.Болтаев юксак маҳорат эгаси сифатида, ўзи иштирок этган спектаклларни бошқарибгина қолмай, режиссёр сифатида ҳам бири-биридан ажойиб спектакллар яратган ижодкор. Жумладан тарбиявий аҳамиятга эга, энг кассабоб, кичик ёшдаги томошабинлар учун қизиқарли ва саргузаштларга бой “Сеҳрли ҳасса”, “Ўрмон ғаройиботлари”, “Янги йил саргузаштлари”, “Деҳқонбобо Ҳийласи”, “Оппоқой”, “Олтин сочли Малика”, “Сеҳрли ўрмон”, “Қувноқ Пингвингчалар”, “Денгиз ғаройиботлари”, шунингдек, театр репертуаридан ўрин олган глобал мавзуларни қамраб олган “Хазон бўлган умрлар”, “Жаннатга биз билан кир”, “Сен гулсан..”, “Чегарачи”, “Хазина”, “Зиё қалъаси”, “Адолат фасли” спектаклларни саҳналаштириб, тажрибали ва кенг дунёқарашга эга режиссёр эканлигини намоён этди. У ҳеч ким саҳналаштиришга ботинолмаган асарлардан ҳам томошабин ва мсуаллифни ҳайратлантираоладиган асарлар яратди. У яратган асарлар йиллар давомида, долзарб мавзуларни қамраб олинганлиги, давр руҳига мослиги ва замонавий аҳамиятга эга эканлиги, тарбиявий ва ғоявий кучлилиги боис томошабинларнинг хохиш ва истакларига кўра театр репертуаридан тушмай келаяпти. Яна бир тарихий аҳамиятга молик жиҳат шундаки юртбошимизнинг 2017 йилдаги адабиёт ва санъат соҳаси вакиллари билан ўтказилган мулоқотда берган топшириқлари ва 2018 йилда Сурхондарё вилоятга қилган ташрифлари чоғида, театр ижодкорлари билан учрашиб, Алпомиш ва Термизийлар ҳақида спектакллар яратиш борасидаги тавсиялари асосида Ф.Болтаев театрда биринчилардан бўлиб, юксак маънавий ва тарбиявий аҳамиятга эга “Зиё қалъаси” спектаклини яратди. Диний ва дунёвий илмга эга аждодларимиздан бири “Ҳакимия” тариқатини дунёга ёйган Муҳаммад ал-Ҳаким ат-Термизий ҳазратлари. Термиздаги Қирққиз қалъасида IХ асрда “Аёллар академияси” ташкил этилганлигини исботловчи “Дорулҳикма муҳри” топилган. “Зиё қалъаси” спектакили ҳам “Аёллар академияси” асосчиси Муҳаммад ал-Ҳаким ат-Термизийнинг волидаи муҳтарамалари Танзилаи Давронанинг шогирдлари, аллома Варроқ Термизийнинг қизлари, Руҳайда бинти Варроқ ал Буғий ҳаётини акс эттирувчи саҳна асаридир. 2018 йилнинг 27 июн куни примераси бўлиб ўтган ушбу асар ва унинг аҳамияти оммавий ахборот воситалари ходимлари ва кенг жамоатчиликнинг эътироф ва олқишларига сазовор бўлди. Ўтган давр мобайнида Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри жамоаси кўплаб ижодий ютуқларга эришди. Бу ютуқлар замирида Ф.Болтаев каби фидоий ва ўз касбининг усталари бўлган ижодкорларнинг машақатли меҳнатлари мужассам. Театрдаги фаолиятидан фарқли ўлароқ маҳоратли актёрнинг салоҳияти ва самарали меҳнатларига талабалик йилларида яратган образлари, кино фильмлардаги ижролари, Республика ва халқаро миқёсдаги фестиваллардаги иштирокига холисона баҳо берилган. Жумладан театр санъати ривожи йўлида муносиб хизмат қилиб, актёрлик ва режиссёрлик маҳоратини намоён этиб келаётган Ф.Болтаев 2000 йил М.Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институтида ўтказилган Талаба ёшлар ижодиёти 1-кўрик фестивалида “Номи ўчсин” спектаклидаги Герострат роли ижроси учун “Эркак ролининг энг яхши ижроси” номинацияси ғолиби бўлди. Шунингдек, Ф.Болтаев 2000 йил Қозоғистон Республикасининг Алмата шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро ёш кино режиссёрлар фестивалида “От эгаси”даги Инот образи“Энг яхши драматик актёр”, 2005 йилда Тошкент шахрида бўлиб ўтган ёш режиссёрларнинг Дебют-1 фестивалларида “Хазон бўлган умрлар” спектаклидаги Назиржон образи билан номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритиб, лауриат бўлган. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси билан ҳамкорликда 2011 йилнинг 17-26 октябр кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган II-Халқаро театр санъати фестивалида Ф.Болтаевнинг Ш.Ризаев асари асосида саҳналаштирилган “Она” спектаклидаги бош рол “Ўғил” образи ижроси фестивалнинг “Эркак ролининг энг яхши ижрочиси ” номинациясига лойиқ топилган. Ф.Болтаев актёр сифатида бир қанча кино фильмларда ҳам суратга тушган. Унинг “Жаназа” фильмидаги мукаммал образи ҳам томошабинлар қалбини забт этган. 2017 йилда Тошкент шаҳрида ўтказилган “Сени куйлаймиз, замондош!” Ўзбекистон театрларининг IV-Республика фестивалида, ўзида замон қаҳрамони образини ифодалаган Р.Орифжонов ва А.Эргашевлар асари асосида Ф.Болтаев томонидан саҳналаштирилган “Чегарачи” спектаклида иштирок этиб, фестивалда III-ўринни қўлга киритди. Одатда режиссёр мукаммал асар саҳналаштириш учун ойлаб, йиллаб фурсат сарфлайди. Ҳар қандай синовларни енгишга қодир, театрда ўнлаб истеъдодли шогирдларни кашф этган ва ажойиб мактаб яратган Ф.Болтаев театрдаги фаолияти давомида жуда қисқа фурсатларда спектаклни чиқариш вазифаси топширлиб келинишига қарамай, бу спектаклларнинг ҳар томонлама мукамал даражада саҳналаштиришнинг уддасидан чиқиб келган. Актёрлик, режиссёрлик соҳасида истеъдодини намоён этиб келаётган, катта тажриба, юксак салоҳият эгаси, ижодкор ёшларнинг устози Ф.Болтаев вилоят маданият ва санъатида ўзига хос мактаб яратган устозлари Б.Йўлдошев, А.Исмоиловларнинг шогирди сифатида юксак салоҳиятли, бадиий, ғоявий баркамол асарлар яратиб келмоқда. Ф.Болтаев театр санъати ривожи йўлидаги хизматлари учун вилоят ҳокимлиги ва бошқа ташкилотларнинг диплом, фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланган. Ф.Болтаев 2018 йилда яратган бетакрор образлари ва узоқ йиллик самарали меҳнатлари ва “Алпомишнинг қайтиши” спектаклидаги Алпомиш образи талқини учун вилоят ҳокими Э.Турдимовнинг тавсияси билан “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.