Муҳитдинов Отабек Тоҳирович

Театр: Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри

2013-2014 йиллар ва 2015-2016 йиллар Сурхондарё вилояти мусиқали драма театрида олий тоифа солист-вокалист, созанда, труппа бошлиғи вазифаларида ишлаган. 2018 йилдан бошлаб яна ушбу театрда труппа бошлиғи вазифасида иш бошлаб кейинчалик ташкилотчилик ва бошқарувчилик қобилиятларини инобатга олиб истиқболли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида театрнинг томошабинлар бўйича директор ўринбосари лавозимига тайинланди. Муҳитдинов Отабек ўзининг меҳнатсеварлиги, бир сўзлилиги, ишбилармонлиги, талабчанлиги, ўз ишига маъсулият билан ёндошиши унинг жамоа ўртасида ўз ўрнига эга бўлишига асос бўлди. О.Муҳитдинов 2018 йилда Россия давлати Москва шаҳрининг Малой Броной драма театрида ўз касбий маҳорати ва малакасини ошиб қайтган. Унга берилган вазифалардан ташқари, театрда режиссёрлик қобилиятини ҳам намоён этмоқда. Жумладан 2013 йилда янги йил байрамига бағишланган Э.Норсафар асари асосида “Коинот ҳалоскорлари” номли болалар учун мусиқали фонтастик спектакли ҳамда 2014 йилда Р.Муҳаммаджоновнинг “Ойдин” спектаклини саҳналаштириб мухлислар олқишига сазовор бўлган иқтидорли ёшлардан ҳисобланади. Шунингдек 2014 йил сўнгида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Эътироф-2014” Республика кўрик танловида А.Джумаев билан ҳамкорликда саҳналаштирилган “Ойдин” спектакли “Йилнинг энг яхши спектакли” деб эътироф этилди. Муҳитдинов Отабек қандай топшириқ берилишидан қатъий назар доим уни сидқидилдан билан бажаради. Иш фаолияти мобайнида театрда бўлиб ўтган барча тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда. Мамлакатимизда амалга оширалаётган сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ва маънавий-маърифий ислоҳотларни тўғри тушунади. О.Муҳитдинов театрнинг вилоятимиз бўйлаб ўтказадиган гастрол сафарларида қатнашиб тарғибот ташвиқот ишларини олиб бормоқда. О.Муҳитдинов театрга директор вазифасини бажаришга масъул бўлган ва ижодкорларга алоҳида эътибор қаратгандан буён театрда соғлом муҳит шакллана бошлади. Театрнинг асосий устини бўлган ижодкорлар, ёши улуғ, театр равнақи йўлида фидокорона хизмат қилган инсонлар қадрлана бошланди. Унинг вақтинча раҳбар этиб тайинланиши ва бош режиссёр билан ҳамфикрлиги натижасида театрда шакилланган салбий ҳолатларнинг олди олинди.