Бердимуратова Олмахон Элмурзаевна

Театр: Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри

Бердимуратова Олмахон Элмурзаевна 1967 йилда Сурхондарё вилоят Термиз тумани туғилган. Маълумоти олий, 1983-1988 йиллар Тошкент давлат педагогика институтининг тарих факултетини тамомлаган. 1989-2014 йиллар давомида вилоятдаги таълим муасасаларида ўқитувчи, Термиз туман “Янгиариқ” қишлоқ фуқоролар йиғини раиси, 2014-2015 йилларда давомида Сурхондарё вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси халқ ижодиёти ва хаваскорлик санъатини ривожлантириш бўлими бош мутахассиси, 2015-2016 йиллар давомида Термиз туман маданият ва спорт ишлари бўлими бошлиғи вазифасида ишлаган. Термиз туман маданият ва спорт ишлари бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб, тумандаги иқтидорли ёшларни Республика, вилоят, туман миқиёсида ўтказилган кўрик-танловларига олиб чиқиб, шундан 53 нафари совринли ўринларни ва Республика кўрик-танловларида 5 нафар иқтидорли ёшлар фаол иштирок этиб, “Умрбоқий наволар” Республика кўрик-танловида биринчи ўрини қўлга киритган. 2016-йилдан хозирги кунга қадар Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театри раҳбари лавозимида ишлаб келмоқда. 2016 йилда маданият тизимида самарали меҳнати учун «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги» кўкрак нишони билан тақдирланган. Театрнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича қабул қилинган давлат дастури доирасида театр фаолиятига оид спектаклларни намойиш этишда ўқув методик ишлари, жихозлаш, спектаклга мос янги либослар, атрибутлар, саҳна безаклари ва бошқа дастурда белгиланган вазифаларни ўз вақтида сифатли бажаришда ташаббус кўрсатиб келган. 2016 йил театр фаолияти давомида театр жамоаси томонидан саҳналаштирилган Ё.Тўйчиевнинг “Орзунинг ушалиши” спектаклли Андижон шаҳрида бўлиб ўтган Республика театрларининг Х-фестивалида иштирок этиб, “Энг яхши пьеса” наминацияси, 2020 йил “Республика қўғирчоқ театрларининг XII анъанавий кўрик-фестивали”да А.Қодирий таваллудининг 125 йиллиги муносабати билан А.Қодирий ҳажвий асарлари асосида ёш драматург Ш. Дўстмуҳаммад қаламига мансуб “Қодирий кулдирганда” спектакли билан иштирок этиб, фестивалнинг 1-даражали ғолибликни қўлга киритган. О.Бердимуратова раҳбарлигида 2016 йилнинг олти ой давомида Сурхондарё вилоятининг шаҳар, туманлари ва чекка ҳудуларида яшовчи аҳолига 138 та спектакллар намойиши ҳамда маданий хизматлар ташкил этилиб, 21158 нафар томошабинга маданий хизмат кўрсатилди.