Жабборов Муҳаммадамин Бўрибоевич

Театр: Андижон вилояти мусиқали драма театри

Жабборов Муҳаммадамин Бўрибоевич Мазкур вазифада 2018 йилдан буён ишламоқда. М.Жабборов ижодий фаолиятини илк бора 2005 йили Республика “ЁшТомошабинлар” театрида Лев Устинов асари бўлмиш “Ўрмон қўшиғи” диплом спектакли билан бошлаган. Сўнгра, 2008 йили “Тараққиёт” телерадиокомпаниясида ўз фаолиятини давом эттирди. Шу йили “Юлдуз ФМ” радиосида ҳар куни 4 маротаба эфирга узатиладиган “Радио маркет” дастурини ва ҳафтада бир маротаба эфирга узатиладиган “Муборак кун” дастурларини тайёрлаб борди. Шу билан бирга “Тараққиёт” телерадиокомпаниясида “Бугун” ахборот дастурида , “Мунаввар тонг”, “Файзли оқшом”,“Биринчи қўнғироқ”, “Омад ғилдираги”, “Хазина” каби жонли телешоу дастурларида сухандонлик ва дастурларни эфирга узатишда режиссёрлик фаолиятини ҳам олиб борди. Иш жараёни мобайнида Матлуба Юсупова асари асосида “Оналик қилмаган келин”видеофилмини ҳам тасвирга олиб тайёрлади. 2009 йилдан Андижон вилояти мусиқали драма театрида иш фаолиятини давом эттириб, дастлаб “Сўнги қўнғироқ” деб номланган театрлаштирилган томошани ёзиб, сахналаштирди. Сўнг “Қора қурт” спектаклида Шотир ака,“Дил ва Гул” спектаклида Пакана, “Давлат болалари” спектаклида Бутир каби бош ролларни маҳорат билан ижро этиб, мутахассислар эътирофи ва томошабинлар олқишига сазовор бўлди. Бу орада шартнома асосида А.Бакиров номидаги Ёшлар театрида Жўра Махмуднинг “Уч дангаса” спектаклини сахналаштирди. 2014 йили Андижон Санъат коллежида ўқитувчи лавозимида фаолиятини давом эттириб, ўқувчиларга таълим бериш билан бир қаторда ёшларни телевидение ишига жалб этиб, “Тараққиёт” телерадиокомпанияси билан шартнома асосида “Экран хандаси” ҳажвий кўрсатуви, “Эртаклар, яхшиликка этаклар” болалар кўрсатуви, “Оила ҳангомалари” милий сериали, “Интернет изидан” фантастик филъмини тасвирга олиб таёрлади ва “Олтин талвасаси” реалистик шоу кўрсатувини дубляж қилишда бир неча образларга овоз бериб шу билан бир қаторда телекўрсатувларнинг лойиҳаларига режиссёрлик ишларини маҳорат билан олиб борди. Ўтган йиллар давомида республика ва вилоят миқёсидаги ўтказилаётган турли мавзулардаги сиёсий- маърифий тадбирларда, жумладан, “Мустақиллик” ва “Наврўз” умумхалқ байрамларида, турли кўрик-танловларда режиссёрлик ва сухандонлик вазифаларини бажариб келди. У 2018 йилда бошқирд драматурги Наил Гаитбаевнинг “Астағфируллоҳ” комедиясини У ёш бўлишига қарамай ўз устида тинимсиз ишлаши, изланиши, янги ва янги ғояларни тадбиқ қилиши билан театр ходимлари ичида алохида ажралиб туради