Асқаров Алижон Рустамович

Театр: Андижон вилояти мусиқали драма театри

Алижон Асқаров Рустамович мазкур лавозимда 2018 йилдан буён ишлайди. У ўз ҳаёти ва ижодий фаолияти мобайнида ўз вазифасидан ташқари барча шаҳар ва вилоят миқёсидаги тадбирларда бош режиссёр сифатида фаолият кўрсатмоқда. Жумладан, 1997-2000-2018 йилларда вилоят ҳокимлигининг буйруғига асосан ватанимиз пойтахти Тошкент шаҳрида ўтказилган Наврўз ва Мустақиллик байрамларида иштирок этувчи вилоят бадиий жамоасига бош режиссёрлик вазифасини бажарди. 2000 йилдан шу кунга қадар вилоятда ўтказилаётган барча “Наврўз ва Мустақиллик” байрамларида бош режиссёр сифатида байрам тантаналарини муваффақиятли чиқишига ўзининг улкан ҳиссасини қўшиб келмоқда. Вилоятимизда ўтказилган “Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг очилиш ва ёпилиш маросимларида, Олимпия заҳиралари спорт коллежи ўйингоҳида ўтказилган “Кўзлар қароғида асранг, Ватанни!” деб номланган тадбирда, Пахтаобод туманида ўтказилган Республика “Ёшлар форуми”да, Қўрғонтепа, Асака, Балиқчи туманлари ўйингоҳларида ўтказилган “Ёшлар терроризмга қарши” фестивалида ҳам бош режиссёр вазифасини бажарди, Шаҳрихон тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда туман ўйингоҳида бўлаётган Наврўз, Мустақиллик байрам тадбирларини ўн минглаб талаба ёшлар иштирокида бош режиссёр сифатида тайёрлаб, томошабинларга ҳавола қилди. 1999 йилдан буён “Вилоятни обод ва кўркам юртга айлантирайлик” шиори остида ўтказилган фестивалларда хакамлар хаяти аъзоси бўлиб келмоқда. Андижон Ёшлар театрида ижодкор режиссёр сифатида И,Турсуновнинг “Қабоҳат комида” фожеасини, С.Салоҳиддиновнинг “Ҳаёт эшик ортида”трагикомедиясини, Э.Собировнинг “Қўпол қўчқор” эртак-спектаклини, актриса Ш.Абдуллаеванинг юбилей бенифестини, артист М.Ҳолдоровнинг юбилей бенифестини, Қ.Юнусовнинг “Қарғиш урган уй” мелодрамасини, Э.Собировнинг “Қорқизни қутқаринг” эртак-шоусини саҳналаштирди. У кино санъати соҳасида ҳам ўзини синаб кўрди. Жумладан, Зиё Нажмийнинг “Қисмат”, Феруза Орипованинг “Анора”, “Аёл қадри” телевизион видеофильмларини Ёшлар телерадиокомпанияси ижодкорлари билан ҳамкорликда режиссёр сифатида суратга олди. У Андижон вилоят мусиқали драма театри саҳнасида А.Дилмуҳаммедованинг “Дил ва Гул” фожеасини, Қ.Юнусовнинг “Шайтоннинг гапига кириб” трагикомедиясини, С.Жўранинг “Али ва Шерхон” эртак-шоусини, Р. Муҳаммаджоновнинг “Давлат болалари” трагикомедиясини, У, Азимнинг “Қора малика ёҳуд қароқчилар қилмиши” эртак-шоусини, Ф.Бобожонованинг “Оқ халатли фаришталар” драмасини, И.Турсуновнинг “Тузоқ” драмасини саҳналаштирди. Ижодкор актёр сифатида эса Зиё Нажмийнинг “Занжирибанд шеър” фожеа-фантасмагориясида А.Навоий, И.Юмагуловнинг “Шайтон кўли ёнида” асарида Ота қуён, Ўзбекистон халқ шоири М.Юсуфнинг хотирасига бағишланган М.Ҳамидовнинг “Меҳр қолур” спектаклида М.Юсуф, Зиё Нажмийнинг Момои Турон Нодираи давроннинг хотирасига бағишланган “Қирқилган кокиллар” фожеасида Муҳаммад Алихон образларини меъёрига этказиб ижро этиб, тамошабинлар ҳукмига ҳавола қилди. Андижон Санъат коллежи актёрлик санъати бўлими ўқитувчиси сифатида ўқувчилари билан Зиё Нажмийнинг “Қирқилган кокиллар”, (Нодирабегим ҳаёти) И.Турсуновнинг “Қабоҳат комида”, Т.Маликнинг “Алвидо болалик”, Н.Шодмоновнинг “Нух кемаси”, Р.Муҳаммаджоновнинг “Бурч” (Ё ҳаёт, ё мамот) асарларини саҳналаштирди. Коллежлараро Республика талабалар кўрик -танловида Р.Мухаммаджоновнинг “Бурч” асари билан иштрок этиб “Огоҳликка дават” номинатсиясини қўлга киритди. Андижон санъат коллежининг 50 йиллик юбилейи тадбирида бош режиссёр вазифасини бажарди. Андижон вилояти мусиқали драма театрида директор вазифасида ишлаш билан бир вақтда, режиссёр сифатида драматург Усмон Азимнинг асарлари асосида “Қора малика ёхуд қароқчилар қилмиши” эртак-шоусини қайта тиклади.