Юлдашев Зухриддин Абдулазизович

Театр: Фарғона вилояти қўғирчоқ театри

Юлдашев Зухриддин Абдулазизович ушбу вазифада 2013 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Зухриддин Юлдашев истеъдодли актёр сифатида “Оловуддининг янги йил саргузаштлари” деб номланган янги йил томошаларидаги Оловуддин бош ролини ижро этиб, томошабинлар олқишига сазовор бўлди. У ўз сохасини ривожлантиришга ва ўз устида ишлашга харакат қилиб келмоқда.Театр репертуар режасидан ўрин олган “Бўл, тоза бўл!” деб номланган спектаклида Ваня ролини ўзлаштирмоқда. Театр репертуарида мавжуд бўлган “Соғлом танда соғ ақл”даги Соқивой,“Баджахл қуёнча”даги Қувноқ бобо,“Ғаройиб пойга”даги Қуён,“Ўз уйингни ўзинг қадрла”даги Ўзга сайёралик, “Мўъжиза”спектаклларидаги Карнайчи, Уста Али ролларини ижро этиб келмоқда.