Утебаев Бердибай Жалгасбаевич

Театр: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри

Қорақалпоғистон Республикаси «Санъат арбоби»

1960-йили тўғилган. 1983-йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институтин тамомлаган. Мутахассислиги: драма ва кино актёри. 1982-1989йй. - Қорақалпоқ давлат Ёш томошабинлар театри актёри 1989-1991йй. - Москва шаҳри А.В.Гогол номидаги драма театри режиссерлик бўлими стажёри. 1991-1995йй. - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри режиссёри. 1995-2001йй. - С.Хўжаниязов номидаги Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри бош режиссёри. 2001-2003йй. - «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси Қорақалпоғистон бўлими раҳбари 2003-2005йй. - Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпанияси режиссёри. 2005-2007йй. - Нукус шаҳри маданият ва дам олиш марказининг «Бес қала» халқ театри раҳбари. 2007-2011йй. – Қорақалпоқ давлат«Гулзар» фольклор этнографик ансамбли директори, бадиий раҳбари, режиссёри. 2011-2014йй - Қорақолпоқ давлат Ёш томашобинлар театри директори. 2014й.- ҳ.в - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрининг бош режиссёри. 1999 йили Қорақалпоғистон Республикаси «Санъат арбоби» давлат унвонига сазовор бӯлган. У режиссёр сифатида К.Рахмановнинг “Инжиқнинг мухаббати”, А.Журтаевнинг “Қайнона найранглари”, Ж.Б.Мольернинг “Скапен”, А.Султановнинг “А.Досназаров”, С.Шаманадзе “Анажан”, М.Байджиев “Сўнги рейс”, Ж.Хожанов “Ботир ҳақида эртак”, О.Генрининг “Жонни”, А.Толстойнинг “Буратинонинг саргузаштлари”, Ж.Махмудов “Ҳақ йўл”, К.Гольдонининг “Икки бойга бир малай”, С.Хўжаниёзовнинг “Умид”, К.Каримовнинг “Олтин танга”, П.Айтмуратовнинг “Ўмир ташвишлари” ва бошқа спектаклларни сахналаштирди. У режиссёр бўлиб қолмасдан актёр сифатида да “Ўкинич”да Мажит, “Фарзандга ота керак”да Олег, “Скапеннинг ҳийласи”да Октав, “Олтин танга” да Ботир, “Ўкиничли кун”да Отар, шу билан бирга қорақалпоқ кинофильмларида “Кайсар қыз”да бойнинг хизматкори, “Қонсылар”да Рейпназар, “Қайсар”да Султан сингари образлари томошабинларда ёрқин таассурот қолдирган. Шунингдек, Б.Утебаев С.Хўжаниёзов номидаги Қорақалпоқ давлат ёш томашабинлар театрида бош режиссер, раҳбари, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Қорақалпоғистон бўлими раҳбари лавозимларида ишлаб қорақалпоқ халқининг театр ва маданият саньатининг ривожланишида ўзининг кўч ва ғайратини аямасдан қўшиб келаётган етук санъаткор. Шу билан бирга 2008 йили май ойида Нукус шаҳрида бўлиб ўтган “Баркамол авлод” спорт уйинлари иштирокчиларига бағишлаб ўтказилган маданий тадбирларининг очилиш ва ёпилиш концерт дастурларида юқори сафияда ўтказилди. 1997 йили “Дебют-1997” театрлар фестивалида Н.Махмудовнинг “Ҳақ йўл” спектакли билан “Энг яхши дебют”, 2000 йили йил якуни бўйича С.Шаманадзенинг “Анажан” спектакли билан “Йилнинг энг яхши режиссёри”, 2009 йили “Умр ташвишлари” номли спектакли Самарқанд шаҳрида олий ўқув юртлари орасида ўтказилган фестивалида “Энг яхши спектакли” номинациялар ғолиби, 2013 йили Тошкент шаҳрида ўтказилган “Сени кўйлаймиз замондаш” театрлар фестивалида “Она қизим чироғим” спектакли билан “Қишлоқ ҳаётидан энг яхши спектакли” номинацияси ғолиби. 2018 йили Тошкент шаҳрида ўтказилган “Навруз” умумхалқ байрамига театр жамоаси композицияси режиссери ва Республика миқёсида ўтказиладиган Мустақиллик, Наврўз умумхалқ байрамлари тамошалари ва бошқа оммавий-маданий тадбирларда бош режиссёри бўлиб концерт дастурларининг юқори даражада ўтказиб келмокда. 2019 йили Нукус шаҳрида ўтказилган “Сени кўйлаймиз замондаш” V-театрлар фестивалига бағишланган очилиш ва ёпилиш концерт дастурининг бош режиссери. 2019 йили Э.Ағзамнинг «Танҳо қайиқ» спектаклин сахналаштирди.