Бегдуллаев Сагидулла Икметуллаевич

Театр: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри

1987-йили Ўзбек хореография билим юртини тамомлаган. Мутахассислиги: халқ рақс ансамбль артисти. 1989-2009 йй.-Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театрининг балет артисти. 2009-2013йй. - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театрининг бош администратори. 2013-2014 йй. - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театрининг томошабин бўйича директор ўринбосари. 2014-2014 йй. - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театрининг директор ўринбосари. 2014-2017 йй. - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театрининг бош администратори. 2017 й - ҳ.в - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театрининг директор ўринбосари. У “Айжамал” балетида, опера ва мусиқали спектаклларда юксак маҳорат билан ижро этиб, мутахассис ва томошабинлар эътиборига тушди. У театр жамоаси билан биргаликда 1991 йил Алмата шаҳрида ўтказилган театрлар кунларида, 1993 ва 2000 йиллари Тошкент шаҳрида ўтказилган маданият кунларида, 1996-йили Самарқанда шаҳрида ўтказилган Амир Тимурнинг 660 йиллиги, 1997-йили Хива шаҳрининг 2500 йиллиги, 2000 йил Сурқандарё вилояти Термиз шаҳрида ўтказилган “Олпомиш”нинг 1000 йиллигига бағишланган театрлаштирилган байрамида Кокаман ролини ижро этти, 2000 йил Хиндистонда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси маданият ва адабиёт кунларининг фаол қатнашувчиси. У Республикамиз миқёсида ўтказиладиган Мустақиллик, “Наврўз” умумхалқ байрамлари, 2008-йили Нукус шаҳрида ўтказилган “Баркмол авлод-2008” спорт мусобақалирининг очилиш ва ёпилиш маросимлари ва бошқада барча маданий тадбирларнинг фонд режиссёри сифатида қатнашиб келади. Тошкент шаҳрида ўтказилган Мустақиллик, “Наврўз” умумхалқ байрамларида администратор сифатида қатнашиб келмоқда. Шунингдек, 2016-йили май ойида Ферғона вилоятида ўтказилган «Универсиада-2016» спорт мусобақаларининг очилиш ва ёпилич маросимида фонд режиссёр ёрдамчиси бўлиб, маросимнинг юқори савияда ўтишида ўзининг хиссасини қўшди. 2015 йилнинг якуни бўйича Эътироф танловининг “Йилнинг энг яхши фон режиссёри” номинацияси ғолиби.