Рахимова Махарамхон Шокиржоновна

Театр: Фарғона вилояти мусиқали драма театри

Рахимова Махарамхон Шокиржоновна 2001 йилдан буён драма артисти вазифасида ишлаб келмоқда. Махарамхон Раҳимова юртимизда ўзининг ранг-баранг мавзулардаги 20 дан ортиқ турли жанрларда ижро этган роллари билан танилган ёш актёрлардан ҳисобланади. У яратган роллар театр мухлислари ва танқидчилари томонидан ижобий баҳоланиб келмоқда. Чунки актрисанинг юксак маҳорати туфайли у яратган образлар ўзининг самимийлиги, ҳаётий ва таъсирчанлиги билан кишини ўзига ром этади. Масалан “Чимилдиқ” спектаклидаги яратган келин образи орқали қизларимизга хос одоб-аҳлоқ, ҳаё-ибо, миллий урф-одатлар ва ота-онага бўлган ҳурмат каби ижобий фазилатларни бадиий ифодаларда талқин этиб, томошабинлар меҳрини ва мутахассислар эътиборини қозонган. Шу билан бир қаторда, унинг “Бир никоҳ фожеаси” спекталидаги қиз, “Заҳарли томчи” даги Зебо, “Марғилон йўллари” даги Шогирд қиз, “Ойдин” спектаклидаги Нодира, “Кампир топайми дадажон” спектаклидаги Зулайхо, “Маккора” спектаклидаги Мохира, “Машраб” спектаклидаги Машрабнинг синглиси каби образлари ўзининг бадиий талқини ва ранг-баранглиги билан ажралиб туради.