Камолова Дилдора Бахадировна

Театр: Фарғона вилояти мусиқали драма театри

Камолова Дилдора Бахадировна 1982 йилда Фарғона шахрида туғилган. 2004 йил Фарғона санъат коллежини тамомлаган. 2014 йилдан Фарғона вилоят мусиқали драма театрида 1 тоифали хор артисти вазифасида ишлайди. 2015 йил апрел ойида “Актёрлик санъати” йўналиши бўйича 72 соатлик малака ошириш курсини тамомлаган. Дилдора Камолова харакатчан ва изланувчан ижодкордир. У бир қанча роллар ижро этган. Жумладан “Ўзбекча рақс” спектаклида қўшни аёл, “Надомат”да қўшиқлар ижрочиси, “Залолат”да ўқитувчи, “Азизам, табассум қил!” да милиция аёл, “Ютуққа чиққан келин”да Гулноз, “Навоий ва Бойқаро”да қўшиқлар ижрочиси, “Янги йил эртаги” да арча, ва бундан ташқари ҳар йили ўтказиладиган “Президент арчаси” томошаларида қорқиз, ялмоғиз ролларини моҳирона ижро этган. “ЗАГС” атривкасида Загс бюрочи образини яратган. Театрда ўтказиладиган барча адабий бадиий, оммавий тадбирларда фаол иштирок этади. Қўшиқлар ижро этади.