Мамбеткаримов Жолдасбай Тажибаевич

Театр: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри

Қорақалпоғистон Республикасига хизмат кўрсатган маданият ходими

1957-йили тўғилган. 2008 йили Нукус маданият ва санъат коллежи тамомлаган, ҳаваскор театр режиссёри, сценарист. 1994-1996йй.-Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри администратори. 1996-2009йй. - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри бош администратори. 2009-2013йй.-Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри томошабин бўйича директори ўринбосари. 2013-2014йй. - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри бош админстратори. 2014й. - ҳ.в. - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театрининг директор ўринбосари. 2018-йили “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” унвони билан тақдирланган. Қорақалпоғистон Республикасида ўтказиладиган барча маданий байрам кечаларида, 1994 -1999 йиллари Тошкент шаҳрида ўтказилган Мустақиллик, “Наврўз” байрамларида, 1996-йили Самарқанд шаҳрида ўтказилган Соҳибқирон Амир Темурнинг 660 йиллиги, Хива шаҳрининг 2500 йиллиги, 1999-йили Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ўтказилган Алпомишнинг 1000 йиллиги, 2000-йили Тошкент шаҳрида ўтказилган “Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва адабиёти кунлари”да, 2001-йили Хоразм вилоятида ўтказилган “Қорақалпоғистон Республикаси Маданияти ва адабиёти кунлари”да, 2008-йили Нукус шаҳрида ўтказилган “Баркамал авлод-2008” спорт мусобақаларининг очилиш ва ёпилиш маросимларида театр жамоасига администратор бўлиб иштирок этган. У сўнги вақтларида театрда сахналаштирилган спектаклларга ҳамда гастрол сафарларида томошабинларни жалб қилиш, ташкиллаштириш ва спектаклларнинг юқори савияда ўтишида меҳнатлари катта. 2018-йили театр жамоаси Қирғизистон Республикасида Ч.Айтматовнинг 90-йиллигига бағишланиб ўтказилган “Айтматов ва театр” халқора фестивалида Ч.Айтматовнинг “Соқил ёқалаб чопаётган олапар ” қиссаси асосида “Лувр урдаги” спектакли билан қатнашиб фахирли 3 ўрин, ва Тошкент шаҳрида ўтказилган “ДЕВЮТ-2018 V Республика курик фестивали” Ч.Айтматовнинг “Лувр урдаги” спектакли билан қатнашиб 1 ўрин совриндори бўлишга эришди.