Ибрагимов Мадиёржон Ўктамжонович

Театр: Фарғона вилояти мусиқали драма театри

Ибрагимов Мадиёржон Ўктамжонович 1982 йилда Фарғона вилояти Сўх туманида туғилган. Маълумоти ўрта маҳсус. 2004 йилда Фарғона санъат коллежини тамомлаган. 2019 йилда Фарғона вилоят мусиқали драма театрига 1-тоифали вокал артисти вазифасига ишга қабул қилинди ва шундан буён ушбу лавозимда фаолият юритиб келмоқда. Барча спектаклларда етакчи роллардан бирининг ижрочиси. Комик ролларни айниқса махорат билан ижро этади. Жумладан, Мадиёржон Ибрагимов жамоа орасида интизоми ва фаоллиги билан ажралиб туради. Театр актёрлари ичида ўз ўрнига эга характерли образларни махорат билан яратади.