Жўраев Анваржон Абдуллаевич

Театр: Фарғона вилояти мусиқали драма театри

Жўраев Анваржон Абдуллаевич 2018 йилдан буён театрда 1 тоифали оркестр артисти вазифасида ишлаб келмоқда. Театрда ўтказилаётган барча тадбирларда ва спектаклларда созанда сифатида қатнашади. Мусиқали спектаклларнинг ҳам етук созандаларидан бири. Анваржон Жўраев жамоада ўзининг хулқи ва интизоми билан ажралиб туради. Жамоат ишларида ҳам мунтазам қатнашиб келмоқда. Театрда сахналаштирилаётган спектаклларда мусиқа танлашда ва студияда овоз ёзиш ишларида фаол ижодкор хисобланади.