Валиева Комила Юсубалиевна

Театр: Фарғона вилояти мусиқали драма театри

Валиева Комила Юсубалиевна Фарғона вилояти мусиқали драма театрида 80 дан ортиқ, кино ва телевидение роликларида 20 дан ортиқ ранг-баранг ролларни ижро этган. Булар ичида миллий қаҳрамонлар ва турли жанрдаги характерли образлар унинг ижод йўлини безаб туради. К.Валиева серқирра ижодкор, ижобий ролларни ҳам, салбий ролларни ҳам маромига етказиб ижро этиб келмоқда. Уни ҳар битта роли матбуотда ёритиб келинган. Масалан, П.Мўминнинг “Она дер болам” да Хожар, бу ёш она бўлиб оиласини боласини жудаям яхши кўрган лекин бир оз қайсарроқ келин бўлиб боласига мехри ортиқчалиги туфайли бургут боласини ўғлига олиб келиб беришни эридан талаб қилади. Эри олиб келади, лекин она бургут уни ўғлини олиб учб кетади. Б.Насридиновнинг “Зафар ва Зуфар” асарида эса ўгай она Захрони жудаям махорат билан ижро этган. Бу хақида Ўзбекистон халқ ёзувчиси О.Ҳакимов “Ферганская правда” газетасида рус тилида, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида “Эртакдаги ҳақиқат” номли катта мақолада жудаям ёрқин ёритиб берганлар.Ва шу рол учун унга мукофот тариқасида унга “Ўзбекистон театр арбоблари союзи” уни Боку шахрига ижодий командировкага юборишган. 10 кун Бокуда Озарбайжон актёрларини ижро мактаби билан танишиб ўрганиб келган. Ф.Мусажонов “Хизматингизга тайёрмиз” да эса Истакхон ролини ахлоқи бузуқ ходима, айёр,тулки лекин ўзини жудаям сипо тутиб ширин гапириб ишини битказиб юрадиган, бошлиқни қўлига олиб олган иймонсиз беор аёлни ўйнаган. У қахрамони хаётга кириб сингиб кетади, шунинг учун унга томошабин ишониб лол қолади. Ў.Умарбековнинг “Аризасига кўра” асаридаги Зумрадни – бу қиз ўқимишли зиёли оилани қизи бўлиб ўзи хам институтда ўқийдиган тўғри сўз, ёлғонни кечира олиайдиган,самимий исми жисмига монанд Зумрадни ўйнаган ва уни кўп томошабин севиб қоларди. М.Каримнинг “Диктаторнинг тулпори” да гўзаллик ва иффат министри Би-маза ролини хам ўзгача талқинда ўйнаган, “Бир ўликка бир тирик” да адашган ёш қизни Сонгми ролини хам жудаям бошқача талқинда ўйнаган, у йиғлайди адашиб ахлоқсизларга қўшилиб қолганидан, орқага қайтолмаганидан ўксиб-ўксиб йиғлайди ва ёмонлар қўлида халок бўлади. Лекин томошабин унга чин дилидан ачинади ва ижобий образ сифатида қарайди. Я.Маматхонов “Интиқом”да “Салимани ўз бахти учун кураша оладиган мард, жасур қизни ўша давр адолатсизлигига шавқатсиз исён кўтара олган ва ғалаба қозонган қизни ўйнайди. “Мухтор Вакилда” Лелинни секретари Л.В.Фатиева интилигент рус аёлини “Майна Хасанова” да Майнани жасур мард қизни, босмачиларни қийноғига чидаб ватанини сотмай мардларча халок бўлган комсомол қизни ўйнаган. Жудаям ишонарли ижро бўлганидан бутун зал қарсак чалиб юборади чунки ундаги ватанпарлик рухи одамлар хавас қиладиган ёшларга намуна жасоратини кўрсата билган. “Тўйлар муборакда” да Мадинани, мулохазали талаба қизни ва қаттиққўл директор ролини, Алп Жамолнинг “Жафога вафо” асаридаги Нигораси зиёли оиладан, ўқитувчи жуда хам тарбияли, хаёли, иболи эрини жондан севади ва унга бир умр содиқ бўлиб қолади.Бу спектакл 15 йилдан ортиқ ўйналган,томошабин уни илиқ кутиб оларди ва Нигорани севиб қолишарди. К.Валиева ўзи ёқимтой қиз бўлган, жонини юрагини бериб,хис қилиб ўйнагани учун томошабинлар уни яхши қабул қилишар эди. Ха ишонмасангиз у ижро этган спектаклларни кўринг гувохи бўласиз. Э.Хушвақтовнинг “Чимилдиқ” асаридаги Момо роли хар томонлама ибратли, садоқатли,мехнатсевар,миллий қадриятларимизни тарғиб қила оладиган кайвони қишлоқ аёли, у чолидан 3 қизи билан ёш ажралиб қолади ва қизларини ўзи тарбиялаб жойини топиб ўзатган намунали аёл қиёфасида кўринади.. А.Қаҳҳорнинг “Тобутдан товуш” асаридаги камсуқум, беозор, содда етим қиз Хожарни, Э. “Вохидовнинг “Олтин девор”да Дилором, Ч.Айтматовнинг “Сохил бўйлаб чопаётган олапар”да Она, оналарни юраги оиласига тушаётган фожеани сезиб, ўғлини тушига кириб, хеч қачон енгилмасликни, яшаш учун курашиши кераклигини таъкидлаб уни маънавий қўллаб-қувватлайди ва ўғлини тирик қолишига сабаб бўлади.Бу вазифани хам К.Валиева аъло даражада ижро этиб мехрибон онани кўрсата билган. Х.Тўхтабоевнинг “Олтин сиртмоқ” видео спектаклида “Барно” юраги касал доим дори ичиб юрадиган ўзи мехрибон болаларини жонидан ортиқ кўрадиган ажойиб аёл қиёфасида кўринади. Яна Х.Тўхтабоевнинг “Мунгли кўзлар” да мехрибон “амма” ролида бунда қишлоқ аёлини оқибатлилигини жиянларини жонидан яхши кўрадиган жонкуяр, мехнаткаш аёл қиёфасда. Н.Қодировнинг “Чорраҳадаги ҳангомалар”да Ойсулув, - бозорчи қирғиз аёлини қирғиз тилида ишонарли қилиб ажойиб ўйнаган. О.Салимовнинг “Ўрмондаги саргузаштлар” да Қорқизни, Е.Старожиловани қирғиз хаётидан “Сохибжамол маржон” да онасини хам мехрибон болалари учун жонини аямайдиган зийрак қирғиз аёлини ўйнаган. “Доғ” да Азиза бу хам интилигент ўқимишли аёл роли, “Чақмоқда” Оксана – ёш болали рус қизини ўйнаган, “Табассум оқшомида” хажвий хикоялар: Э.Вохидов “Матмусанинг дутори”, М.Каримовани “Тадбиркор аёл”, М.Юсуфнинг “Ватаним” шеърларини айниқса томошабин мириқиб эшитади. Болалар учун “Қўнғироқли ёлғончида” Тулкини, “Балли улоқчада” Улоқчани юксак махорат билан ижро этган. Озарбайжон хаётидан Урдубодуни “Беш сўмлик келинда” Нознозни, “Совчилар” интермедиясида қизни – шўх ,мулохазали хар қандай шаритдан усталик билан чиқиб кетадиган зийрак қизни ўйнаган, “Зумрад ва Қимматда” бойўғлини, “Бақача” да Чўчқачани, “Янги йил базми” да ялмоғизни, “Тошкентга саёхат”да эркак маскани, - бунда у хажвий рақсга тушади,бу спектакл билан Полшага бориб”Энг яхши спектакл” деган номинацияни олишга ўз хиссаснин қўшган. В.Майоковскийнинг “Қандала” да Врач қизни ва қўғирчоқ сотувчини хам жудаям қизиқарли,ишонарли ижро этган. И.Турсуновнинг “Илтижо”да Нозанин – бу ўзи ўқимишли яхши жойда ишлайди, эрига болаларига мехрибон лекин эрини отаси ёшлигида ўтиб кетган, бир дона онасини сиғдирмайди,эрини алдаб-сулдаб яхши гапириб қайнонасини қариялар уйига олиб бориб қўйишга кўндиради ва олиб бориб қўйишади. Бир гап билан айтганда ўзига бино қўйган худбин аёлни ўйнайди. И.Турсуновнинг “Бир никох фожеаси” да Мафтуна – бу аёл гиёхванд моддалар сотувчи фирибгар ,иймонсиз пул учун хар нарсага қодир ахлоқсиз аёлни ўйнаган. А.Хурсандовнинг “Кампир топайми, дадажон?”да Мавлуда Шакировна – ўқимишли хазилкаш руслашиб кетган, лекин беғубор аёлни ўйнаган,турмуш қурмагани туфайли бир оз захарроқ хам. С.Анварнинг, “Осмондан тушган одам”да Жаннат – бозорчи эри ичкиликка берилган,бир жойда қўним топиб ишламайди, оилани ташвиши уни эзиб қўйган, лекин эрини махкам ушлаб уни ишлашга мажбур қилади,чунки тўрт болани онаси.Тўғри Жаннат бетга чопар,қаттиққўл, керак бўлса эрини хам ура оладиган аёл. Лекин оиласига хиёнат қилмайди,эрини озода кийинтиради.Эри уни ташлаб кетишидан қўрқади, тушида хотини унга хиёнат қилади, уйғониб кетиб туши эканлигидан хурсанд бўлади ва яхши тарафга ўзгаради. Жаннатни томошабин барибир яхши аёл сифатида қабул қилади. У.Азим “Бахт қуши”да Гулистон – 50 ёшлардаги турмуш қурмаган мехнаткаш, севгисига етиша олмаган қишлоқ аёли.Уни йигити бошқа қизга уйланиб кетган,у бошқа хеч кимга турмушга чиқмай, мехнат билан овуниб яшайдиган хақгўй, кайвони миллий қадриятларимизни хурмат қиладиган аёл сифатида кўринади. Н.Қодировнинг “Уч кунлик дунё”да Шарофат – хам бозорчи, оилани бутун юкин елкасига олган мехнаткаш, оиласи учун жон бериб жон оладиган тиниб тинчимас аёл. Чунки эри уни тескариси,тайинли иши йўқ,касби йўқ,тепса тебранмас эркаклардлан, лекин Шарофат болаларим етим ўсмасин деб оиласини йўқотмаслик харакатидаги аёлни хам чиройли ижро этган. И.Турсунованинг “Захарли томчи”да Аёл,- бу хотинни ўғли Нуриддин алданиб наркаман бўлиб қолади отаси билан акаси Нуриддинни уриб оёқ-қўлини синдириб майиб қилиб қўйишади,она буни кўриб чидолмай уни алдаган Аброрникига келиб уни қилаётган иши гиёхванд моддалар сотиши катта гунох эканлиги у қамалиши мумкинлигини айтиб яхшиси ўзингни милицияга топшир, юр ўзим олиб бораман сени, бошқаларни хам бошини емасингдан ўзингни топшир деб йиғлаб уни қўлидан ушлаб юр ўзим олиб бораман деб торта бошлайди. Лекин Аброр пинагини хам бузмайди.Она йиғлаб туриб уни қарғайди.Илоё мени бошимга тушган кунлар сени онангни хам бошига тушсин, йигит ўлиб қирчиғингдан қийилгин,онанг мендан мендан баттар чирқираб қолмаса асло рози эмасман барибир жазоингни оласан қараб тур деб чиқиб кетади.Томошабин онани қўллаб гулдирос қарсак чалиб юборишади. Бу вазифани хам К.Валиева аъло даражада бажарган. Ж.Махмуднинг “Аравага улов бўлган аёллар”да Фотима – уруш даври акс этади Фотима садоқатли ёш боласи билан фронт ортида дала ишларига садоқат билан хизмат қилган ажойиб қишлоқ аёли. О.Салимовнинг “Чоли кампир овора”да кампир – булар бир-бирига муносиб бир-бирини севиб турмуш қуришган.ажойиб жуфтлик сифатида томошабин мехрини қозонишади. Оддий қишлоқ чол-кампирлари хаёти. Э.Лабишнинг “Одамови” да Кокнар хоним – гўзал айёр тулки аёл. Эрини унга эътибор бермаганидан алами келиб унга билдирмасдан бемалол хиёнат қила оладиган аёл қиёфасида кўринади. Н.Хошимовнинг “Эр либосли аёл ” да Хусния,тракторчининг аёли бўлиб эрини оёғини трактор босиб кетиб бир оёғи кесиб ташланади,лекин Хусния учта қизини ёнига олиб ер олиб фермерлик қилиб оиласини оғир ахволдан олиб чиқади,чунки улар жуда камбағал ва ночор яшар эдилар. Фермерлик орқасидан ўзларини мехнати билан хаётларини юқори савияга кўтара олади.Эрига ҳиёнат қилиш унинг ҳаёлига ҳам келмайдиган ҳалол ва садоқатли аёл сифатида кўринади. Н.Аббосхонни “Ўзбекча рақс”да Тожибоева опа ва Дилбар хола, Ш.Ризаевни “Дискотека”да Дилбархон, А.Амирлини “Бой хотин”да Хавво- бу озарбайжон хаётидан олинган бўлиб,Озарбайжон интелгенсиясини ночор оиласи тасвирланади. Профессор билимига яраша ойлик олмай оиласини таминлай олмай ночор яшаётган пайтда хотинини бой холаси унга катта мерос қолдиргани хабарини адвокат олиб келади.Лекин холаси шундай шарт қўядики,Хавво фақат Зерлинскийлар авлодигагина тегса меросга эга бўлади. Хавво эрига рахми келади лекин яшаш шароитларини яхшилаш,ўғлини келажагини таъминлаш назарда тутиб бу шартга рози бўлади.Бундан унинг эри жудаям хафа бўлади.Охир оқибат эри хам Зерлинскийлар авлодидан эканлиги маълум бўлади ва уларни хаётлари изига тушади,ярашишади. Гулчехрабонунинг “Бўлинганни бўри ер”да мулохазали Эчки, Р.Фарходийнинг “Ўткир шохли буқача”да Айиқ боласи, А.Абдуғофуровни “Сени соғиндим”да Шохиста ва одам савдоси билан шуғулланувчи аёл. Н.Зохидовни “Надомат”да Фазилат Муродова – одамларни гап-сўзларига ишониб алданиб Америкага ишга бориши хато қилганларини вақтида Фазилат англаб эрини хам Ўзбекистонга қайтишга кўндира олган мулохазали аёл сифатида кўринади.Р.Мухаммаджоновни “Ойдин”да врач Мастура Хамидовна,Н.Қобилнинг “Машраб”да Айёр тулки Канизак роли. Қ.Норқобилни “Танти қишлоқ ҳангомалари”да оддий содда қишлоқ аёли Норгул ролида, “Антиқа ихтиро”да Назира, Х.Расул “Юрагимни қайтариб беринг”да Офтоб, Ш.Ризаевни “Залолат”да Озода хола, С.Одиловнинг “Ахмад Фарғоний”да Ахмадни онаси каби образлар орқали актриса мухлислар ва мутаҳассислар эътиборига сазовор бўлди. Алп Жамолнинг “Жафога вафо” асаридаги Нигораси зиёли оиладан, ўқитувчи, вафоли, садоқатли аёл, Ў.Умарбековнинг “Аризасига кўра” асаридаги Зумрад тўғри сўз, ҳақиқий Зумрадни эслатувчи эсли, зийрак, ёлғонни кечира олмайдиган ажойиб қиз, Э. Вохидовнинг “Олтин девор”да Дилором, “Бир ўлкка бир тирик”да Сонгми, Х.Тўхтабоевнинг Олтин сиртмоқ”да Барно, М.Каримда Директор, И.Турсунов “Бир никоҳ фожеаси”да Мафтуна, Я.Маматхонов “Интиқом”да “Салима, Н.Қодировнинг “Чорраҳадаги ҳангомалар”да Ойсулув, И.Турсуновнинг “Илтижо”да Нозанин, А.Хурсандовнинг “Кампир топайми, дадажон?”да Мавлуда Шакировна, С.Анварнинг, “Осмондан тушган одам”да Жаннат, У.Азим “Бахт қуши”да Гулистон, Н.Қодировнинг “Уч кунлик дунё”да Шарофат, И.Турсунованинг “Захарли томчи”да Аёл, Қ.Норқобилнинг “Азизам,табассум қил” да Шаходат Собировна, ”Президент арчаси” янги йил спектаклида Қора кўз каби образлари орқали актриса, мухлислар ва мутахассислар эътиборига сазовор бўлди.