Ахмедов Асилбек Мирқобил ўғли

Театр: Фарғона вилояти мусиқали драма театри

Ахмедов Асилбек Мирқобил ўғли 2007-2010 йилларда Фарғона Санъат коллежида тахсил олган. 2010 йилдан бу театрда драма артисти вазифасида ишлаб келмоқда. Ахмедов Асилбек театр жамоасига қўшилибоқ тиришқоқлиги, ўз касбини яхши кўриши роллар устида ишлаш қобилияти борлигини кўрсатди. Ўзига топширилган кичик роллар, оммавий сахналардаги иштирокида маъсулият билан ишлашини кўрсатди. “Бой хотин” спектаклидаги Репортёр, “Сени соғиндим” спектаклидаги Кенжабойнинг ёшлиги, “Олтин жўжа саргузаштлари” даги бўри, “Дискотека” спектаклидаги Расул, “Танти қишлоқ хангомолари” спектаклидаги Ўроқвой, “Қўйинг менга ўз юрагимни” спектаклидаги Ғайратни ёшлиги роллари билан мухлислар ва жамоа эътиборини қозониб келмоқда. Ахмедов Асилбек театр жамоат ишларида фаол иштирок этмоқда. Вилоят тадбирларида иштирок этиб эл назарига тушиб келаётган умидли актёрлардандир. 2015 йил Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ўз малакасинии оширган.