Хонкелдиева Сарвиноз Иброхим қизи

Театр: Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри

Хонкелдиева Сарвиноз Иброхим қизи Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театрида 2016 йилдан буён ишлаб келмоқда. Хонкелдиева Сарвиноз театр саҳнасида саҳналаштирилган “Сехрли сандиқчалар”да сандиқча, “Тандир она саҳовати” да буғдой донлари, “А саройи сирлари” да I харфи, “Гулсевар” да қуёшгул, “Алпомишнинг болалиги” да Тоштемир, “Ур тўқмоқ” да Мохидил, капалак, образларни ижро этган. Хонкелдиева Сарвиноз изланувчан, ҳамкасбларига нисбатан эътиборли ижодкор. Қисқа вақт ичида театр жориий репертуардаги спектакллардаги кўплаб образларни қайта талқин эта олди. Хонкелдиева Сарвиноз “Саҳна нутқи”, “Актёрлик маҳорати”, “Саҳна ҳаракати” дарслари фаол иштирокчиси. Хонкелдиева Сарвиноз рақс санъатига лайоқатлилиги ва унинг ташаббуси билан театр маданий-маърифий тадбирларида бир нечта оммавий рақслар саҳналаштирилди.