Турсунов Шерзод Джумаевич

Театр: Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри

Турсунов Шерзод Джумаевич Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театрида 2009 йилдан буён ишлаб келмоқда. Турсунов Шерзод иқтидорли изланувчан ижодкор. У ўз касбига ўта талабчан. Касб махоратини ошириш борасида ҳам тинмай изланади. Турсунов Шерзод театр саҳнасида ижро этган “Доно тошбақа”да Қовоқвой, “Ўткир шохли буқача”да Айиқ, “Қалдирғоч”да Тошурали, “Меҳр гули”да Бах-бах, “Танбалнинг тузалиши”да Бола, “А саройи сирлари”да Дангаса, “Қодирий кулдирганда” да Тошпўлат тандир, “Ур тўқмоқ” да Бахил бой, образлари орқали томошабинлар эътиборини қозонган. Шу жумладан жонли ижрода ижро этган “Дангаса”, “Хумкалла” образлари томошабинлар томонидан зўр қизиқиш билан кутиб олинган. Турсунов Шерзод қўғирчоқ харакати машғулотларида мунтазам иштирок этиш билан биргаликда янгиликлар яратиш борасида ҳам ташаббус кўрсатиб келади.