Турдиева Матлуба Пардаевна

Театр: Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри

Турдиева Матлуба Пардаевна Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театрида 2002 йилдан буён ишлаб келмоқда. Турдиева Матлуба театр актёрлари орасида ўзига хос ижро маҳорати билан ажралиб туради. Бир-биридан тубдан фарқланувчи Айиқ, Тулки, Қуёнча, Чўчқача, образларини мазмунли ярата олган. Чунки у актриса сифатида ҳар бир ҳайвон ва жониворларнинг ўзига хос жиҳатларини, ҳаракатларини, маъносини яхши англаб, яхши ижро эта олади. Турдиева Матлуба спектаклларда инсон образларини ҳам ҳаракати ва сўзлаш охангидан келиб чиқиб ишонарли талқин этади. Жумладан, “Уч опа-сингил”да Тўнғич опа, “Янги йил эртаги” да Ялмоғиз, “Танбилнинг тузалиши”да ўқитувчи, “Қиш эртаги”да Она образлари шулар жумласидандир.