Тураев Мухриддин Комилжон ўғли

Театр: Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри

Тураев Мухриддин Комилжон ўғли Театрда 2019 йилдан буён ишлаб келмоқда. Тўраев Мухриддин қисқа ижодий фаолияти давомида “Ёмғир ёғдир суст хотин”да Самоварчи, “Тандир она саховати”да Буғдой бошоғи, “Маъруф ва Малика”да Жарчи, “Меҳр гули”да Қушча, “А саройи сирлари”да Т ҳарфи образларини ижро этган. Тўраев Мухриддин “Огоҳ бўлинг, бахт сизники” маданий- марифий тадбирида Йигит образини жонли ижрода маҳорат билан ижро этиб томошабинлар эътиборини қозонди. Тўраев Мухриддин ўз касбига маъсулият билан ёндошади, касб маҳоратини ошириб бориш борасида саҳна нутқини, қўғирчоқ харакати, актёрлик маҳорати, саҳна ҳаракати машғулотлрида фаол иштирок этади. Унинг ижросидаги “ Ўткир шохли буқача”да Капалак, “Қор бобонинг совғаси”да Маймун образлари томошабинлар томонидан илиқ қарши олинган.