Рахмонов Валишер Абдужабборович

Театр: Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри

Рахмонов Валишер Абдужабборович Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театрида 2008 йилдан буён ишлаб келмоқда. Рахмонов Валишер театр саҳнасида саҳналаштирилган “Доно Тошбақа”да Тошбақа, “Маъруф ва Малика”да Маъруф, “Ёмғир ёғдир, суст хотин”да Валишер, “Зумрад ва Қиммат”да Ота, “Сеҳрли сандиқчалар”да Чақмоқ бобо, “Қодирий кулдирганда” да Масхарабоз, “Қувноқ арава” да, Панч, Лўли, Масхарабоз, “Ур тўқмоқ” да Мўмин чол, “Қорбобонинг мўъжизаси”да Қорбобо, “Тоҳир ва Зухра” да Бобохон образларини яратган. Рахмонов Валишер барча маданий-маърифий тадбирларда ҳам бир қатор образлар яратиб,томошабинлар эътиборини қозонган.Рахмонов Валишер вилоят миқёсида ўтказиб келинаётган “Наврўз”, “Мустақиллик” байрам тадбирларида, форум фестивалларини ўтказишда ҳам режиссёрлик,ташкилотчилик қобилиятини намоён қила олди. Рахмонов Валишер ўз касбига нисбатан талабчан. Касб маҳоратини ошириш борасида ўтказиладиган барча маҳорат дарсларининг иштирокчи ташкилотчиси сифатида ҳам эътиборга лойиқ ишларни амалга ошириб келмоқда.