Менкабилова Жамила Мардаевна

Театр: Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри

Менкабилова Жамила Мардаевна Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театрида 2012 йилдан буён ишламоқда. Менкабилова Жамила театр саҳнасида саҳналаштирилган “Ўткир шохли буқача”да Кийикча, “Меҳр гули”да Қушча, “Қорбобонинг мўъжизаси”да Ялмоғиз, “Қор Маликасининг совғаси” да Сичқонча, “Гулсевар” да Атиргул, “Алпомишнинг болалиги” да Тўғон ботир, “Бобурнинг болалиги”да Қутлуғнигорхоним спектаклларида образлар яратиб томошабинлар эътиборини қозонган. Менкабилова Жамила “Қиёфа”, “Театр бу хаёт!” маданий-маърифий тадбирида ижро этган Она образи мутахассислар томонидан эътироф этилган. Менкабилова Жамила касб маҳоратини ошириб бориш борасида маҳорат дарсларида иштирок этиш билан биргаликда ёшларга тажриба алмашишда етакчилик қилиб келади.