Қодиров Ахрор Камилович

Театр: Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри

Қодиров Ахрор Камилович Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театрида 2012 йилдан буён ишлаб келмоқда. Қодиров Аҳрор актёрлик фаолияти давомида театрда саҳналаштирилган “Қалдирғоч”да Тошурали, “Баджаҳл Қуёнча”да Қувноқвой ва Қуёнча , “Мехр гули”да Укки, “Танбалнинг тузалиши”да Беғам, “Қиш эртаги”да Андерсен образларини яратди. Қодиров Аҳрор театр саҳнасида намойиш этилган “Огох бўлинг бахт сизники” , “Қиёфа” маданий-маърифий тадбирларида Элликбоши, Маҳалла раиси образларини маромига етказиб ижро этган. Қодиров Ахрор вилоят миқёсида ўтказиб келинаётган “Наврўз”, “Мустақиллик” байрам тантаналарини тайёрлашда режиссёрлик вазифасини ҳам бажариб келмоқда. Қодиров Аҳрор энг аввало драматургияни яхши тушунади. Маҳаллий матбуотда унинг бир қатор ҳикоялари эълон қилинган. 2013 йилнинг ноябр ойида Тошкентдаги “Дўрмон” ижодкорлар боғида ўтказилган ёш ижодкорларнинг “Истеъдод мактаби” семинар-машғулотида ҳам муваффақиятли иштирок этиб, Болалар драматургияси ва маънавий - маърифий йуналишдаги сценарийлари учун семинар- машғулотнинг махсус дипломи ва сертификатини қўлга киритди. Қодиров Аҳрор театр қошидаги “Ёш драматург” клуби раҳбари.