Каримова Хуршида Машраповна

Театр: Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри

Каримова Хуршида Машраповна Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театрида 2009 йилдан буён ишлаб келмоқда. Каримова Хуршида театр саҳнасида саҳналаштирилган “Ўткир шохли буқача”да Қуёнча, “Доно Тошбақа”да Қушча, “Малика ва Маъруф” қиссасида Малика, “Тандир она саҳовати”да Кўрсичқон каби бир қатор образларни маромига етказиб ижро этган. Каримова Хуршида ижро этган образлар театрнинг ижодий гастроллари давомида бир неча бор томошабинлар томонидан эътироф этилган. Каримова Хуршида изланувчан ижодкор сифатида “Саҳна нутқи”, “Актёрлик маҳорати”, “Саҳна ҳаракати” дарсларида ўзини кўрсата олган.