Джумаева Малахат Абдсагатовна

Театр: Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри

Джумаева Малахат Абдсагатовна 2005 йилдан Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театрида қўғирчоқ актёри вазифасида ишлаб келмоқда. Джумаева Малахат театр саҳнасида “Доно тошбақа”да Чигиртка, “Ойсулув ва Оҳсулув” да Ойсулув, “Бахилнинг боғи кўкармас” да Момо, “Қўғирчоғим ўйнайди, асли ростин сўйлайди” да Мастон, “Бахт излаган Шаҳзода”да Малика, “Дутор” да Оймомо, “Тандир Она саҳовати” да Тандир, “Танбарнинг тузалиши”да Мушик “Оби ҳаёт” да Қуён, “Изқувар Брок” да Сигир, “А саройининг сирлари” да “Ш” ҳарфи ва вирус, “Орзунинг ушалиши” да Юлдуз, “Ўткир шоҳли Буқача” да Тулки ва Сигир, “Ёмғир ёғдир, суст Хотин” да Момо ва Ултон кампир, “Зумрад ва Қиммат” да Момо, “Алпомишнинг ёшлиги” да Барчиной, “Ур тўқмоқ” да Кампир “Қодирий кулдирган” да Фотима, “Қалдирғоч ва Майна” да Она қалдирғоч, “Тоҳир ва Зухра” да аёл, “Нўҳат полвон” да Мушук ва Мойчечак образларини маҳорат билан ижро этган. Шунингдек, “Янги йил саргушатлари” томошаларида Қор маликаси, Қорқиз, Тулки, Қўён, этик кийган Мушук. Джумаева Малахат театр актёрлари орасида алоҳида иқтидорга, жумладан, ноёб овоз имкониятларига эга актёр-хонанда сифатида эътироф этилади. У яратган барча образлар ўзига хослиги, овоз имкониятлари, яратилаётган характерларга мослиги билан ажралиб туради. Джумаева Малахат тажрибали саҳна устаси сифатида ёш актёрларга ўз тажрибаларини доимий равишда ўргатиб, “Узтоз шогирд” анаъаналарини давом эттириб келмоқда. Джумаева Малахат театр қошидаги “Ёш раққосалар ” клуби раҳбари.