Атаниязова Фотима Наврўзовна

Театр: Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри

Атаниязова Фотима Наврўзовна Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театрида 2007 йилдан буён қўғирчоқ актёри вазифасида ишлаб келмоқда. Атаниязова Фотима Наврўзовна ўзига хос ижро услуби ҳамда йўналишига эга актриса. У ўз устида қунт билан ишлаб, доимий равишда касб маҳоратини ошириш борасида изланиб келмоқда. Атаниязова Фотима театр саҳнасида қўғирчоқлар воситасида жонлантирган “Бахилнинг боғи кўкармас”да Сеҳргар Момо, “Оби ҳаёт” да Кийикча, “Доно Тошбақа” да Маймун каби ёрқин образлар яратиб, ёш томошабинлар меҳрини қозонди. У “Маъруф ва Малика” спектаклида яратган Малика образи ўзига хослиги билан мутахассислар ва театр мухлисларининг эътирофига сазовор бўлган. Атаниязова Фотимага 2014 йилда ижодий изланишдаги фаоллиги учун “олий тоифали артист” даражаси берилди.