Алмардонов Бахтиёр Қиёмович

Театр: Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри

Алмардонов Бахтиёр Қиёмович Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театрида 2017 йилдан буён ишлаб келмоқда. Алмарданов Бахтиёр қисқа вақт ичида изланувчанлиги туфайли театр саҳнасида бир неча образларни яратди. У яратган “Смурфларнинг янги йил саргузаштлари”да Олифта смурф, “Сехрли сандиқчалар”да Диёр, “Доно тошбоқа” да Фил, “Изқуввр Брок”да Хўроз, “Қиш эртагида”да Қородам, “Алпомишнинг болалиги” да Бахши, “Гулсевар” да Тикан бола, “Қодирий кулдирганда” да Масхарабоз, Савдогар, Эшак, “Ур тўқмоқ” да Масхарабоз, Эшак, образлари театр мутахассислари ва томошабинлар эътиборини қозонди.