Абдураимова Юлдуз Жовли қизи

Театр: Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри

Абдураимова Юлдуз Жовли қизи Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театрида 2018 йилдан буён ишлаб келмоқда. Абдураимова Юлдуз театр саҳнасида саҳналаштирилган “Сехрли сандиқчалар”да сандиқча, “Тандир она саҳовати” да буғдой донлари, “А саройи сирлари” да Вирус, “Гулсевар” да Карнайгул, “Алпомишнинг болалиги” да Гулханой, “Қалдирғоч ва Майна” да ёшмайна, “Қор Маликасининг совғаси” да Қорқиз, спектакллардаги образларни ижро этган. Абдураимова Юлдуз изланувчан, ҳамкасбларига нисбатан эътиборли ижодкор. Қисқа вақт ичида театр жориий репертуардаги спектакллардаги кўплаб образларни қайта талқин эта олди. Абдураимова Юлдуз “Саҳна нутқи”, “Актёрлик маҳорати”, “Саҳна ҳаракати” дарслари фаол иштирокчиси.