Асқаров Юнусжон Бахромович

Театр: Ўзбекистон давлат драма театри

Ушбу театрда 2011 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. У ўзига хос истеъдодга эга, юксак ижодий салоҳиятли профессионал актёрдир. Ўз фаолияти давомида томошабинларни ҳаяжонга солган ҳолда, катта ютуқларга эришиб келаётган кўпгина етук образларини яратиб, томошабинлар ва мутахассислар эътирофига сазовор бўлиб келмоқда. Жумладан: “Қийиқ қизнинг қуйилиши”да Лученцио, “Аяжонларим”да Каримжон, “Довюрак Ван Лао” да Шер, “Аскар ва Малика” да Аскар, “Нўхот устидаги малика” да Чўчқабоқар, “Бахт эшик қоққанда”да Каттабек, “Давлат болалари” да Бўтир, “Зубайда”да Шамсиддин, “Отасининг қизи” да Вохид, “Кўкка учган орзулар” да Жек, “Евгений Онегин”да Онегин, “Дахо”да Дахо, “Минг йиллик ҳангома”да Куёв ва яна бошқа ўнлаб образларни маромига етказиб ижро этиши орқали тажриба орттириб маҳоратли театр актёри даражасига эришган. У ўзининг роллари орқали келжак авлод онгида ватанга муҳаббат, ота-онага ҳурмат, катталарга ҳурмат ва кичикларга иззат каби тарбиявий ғояларни сингдириш орқали мамлакатимиз ёшларини маънавий муҳитини янада шакллантиришда ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшиб келмоқда. Ю.Асқаров бугунги кунда вокал бўйича машғулотчи вазифасида ишлаб келмоқда.