Тулаев Шаҳзоджон Шерзод ўғли

Театр: Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар драма театри

Тулаев Шаҳзоджон Шерзод ўғли Ушбу театрда 2018 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Ш.Тулаев 1999 йил Каттақўрғон шаҳрида туғилган. 2018 йил Самарқанд санъат коллежининг “Драма театри актёри” йўналиши бўйича тамомлаган. У ўз ижодий фаолияти давомида 15 дан ортиқ турли характердаги асосий ва эпизодик роллари билан мухлис ҳамда мутахассислар олқишига сазовор бўлган, ижро этган роллари Н.Қобилнинг “Тўда” спектаклида Жахон, М.Эргашеванинг “Олтин тож”спектаклида Ўлмас Кашшей, Т.Маликнинг “Заҳарли томчилар” спектаклида Салим, С.Хамроевнинг “Оқпадар” спектаклида Сардор, Т.Юнуснинг “Нисо холанинг хисоби” спектаклида Мавлон, Ч.Айтматовнинг “Эрта қайтган турналар” спектаклида Онатой, Навоининг “Сабьаи сайёр” спектаклида Баҳром каби образлари театршунослар ва томошабинлар диққатига сазовор бўлди. 2019 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган “Сени куйлаймиз, замондош!” IV-Республика театрларининг кўрик-фестивалида “Огоҳликка даъват этувчи спектакль” номинацияси бўйича тақдирланди С.Хамроевнинг “Жасорат йўли” спектаклида асосий Сардор образини яратди.