Теллаев Умирзок Рахматиллаевич

Театр: Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар драма театри

Теллаев Умирзок Рахматиллаевич 1959 йил 23 сентябрда Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида таваллуд топган. 1981 йилда Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтини тамомлаган ва шу йили Каттақўрғон шаҳар драма театрига актёр лавозимига ишга қабул қилинган. Умирзак Теллаев мазкур театрда узлуксиз самарали меҳнат қилиб келаётган театр фидоийларидан ҳисобланади. Актёр ўз ижодий фаолияти давомида 100 дан ортиқ турли йўналишдаги ролларни мохирона ижро этиб келмоқда. У саҳнада давр талаби, томошабин дидига мос ранг-баранг образлар яратиб, театр мутахассислари ва мухлислар эътиборига сазовор бўлмоқда. У.Теллаев юксак бетакрор истеъдод соҳиби, яратган образлари табиий ва хаётийдир. Жумладан, И.Султоннинг “Донишманднинг ёшлиги” спектаклида Ибн Сино, У.Исмоиловнинг “Рустам” спектаклида Пўлат, А.Қаҳҳорнинг “Тобутдан товуш” спектаклида Юсуф, М.Каримнинг “Ой тутилган тунда” спектаклида Йигит, У.Умарбековнинг “Ўзинг учун ўл етим” спектаклида Фарҳод, С.Сирожиддиновнинг “Давр ўғлони” спектаклида Мажидий, М.Буҳбудийнинг “Падаркуш” спектаклида Муаллиф, Г.Муфтизоданинг “Унитилган бойлик” спектаклида Нурмат, М.Уйғурнинг “Туркистон табиби” спектаклида Табиб, С.Хамроевнинг “Жасорат йўли” спектаклида Мардон ота, М.Эргашнинг “Имом Ал-Бухорий” спектаклида Бош вазир, С.Ахмаднинг “Уфқ” асари М.Умаров инсценировкаси асосидаги “Зириллама томонларда” спектаклида Икром ота, Абдулла Қодирийнинг “Диёри бакр” асари асосида Мафтуна Мухаммадаминова инценировкаси “Тошпўлат тажанг нима дейди” спектаклида Саидхўжа каби ролларни маромига етказиб ижро этганлиги актёрнинг кенг имкониятларидан далолатдир. 2019 йилда Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги маносабати билан суръатга олинган режиссёр Ғ.Шермухаммедовнинг “Навоий анжумани” хужжатли фильмида Самарқанд хокими ролини маҳорат билан ижро этди. У.Теллаев 2017 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган “Сени куйлаймиз, замондош!” IV-Республика театрларининг кўрик-фестивалида “Огоҳликка даъват этувчи спектакль” номинацияси бўйича тақдирланган С.Хамроевнинг “Жасорат йўли” спектаклида Ота образини яратди. 2019 йил Самарқанд шаҳри И.Каримов кўчасида ўтказилган “SILK ROAD BAZAAR-2019” фестивали иштирокчилари ва меҳмонлари учун намойиш этилган М.Эргашевнинг “Имом Ал-Бухорий” спектаклида Бош табиб роли билан иштирок этди.