Исмоилов Нодирбек Олимович

Театр: Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар драма театри

Исмоилов Нодирбек Олимович ушбу театрда 2011 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Н.Исмоилов 1988 йил Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида туғилган. 2008 йил Навоий Маданият ва санъат коллежини тамомлаган. У ўз ижодий фаолияти давомида 30 дан ортиқ турли характердаги бош ва асосий роллари билан мухлис ҳамда мутахассислар олқишига сазовор бўлган, ижро этган роллари Ф.Комилжоновнинг “Нурли йул” спектаклида Хасан, Н.Қобилнинг “Тўда” спектаклида Ваққос Г.Нахуцришвилининг “Миттивой” спектаклида Бўри, М.Эргашеванинг “Олтин тож”спектаклида Шаҳзода, Х.Расулнинг “Она мехри” спектаклида Жайрон, “Арвуғон”да Учқун, В.Шекспирнинг “Ромео ва Жулетта” спектаклида Балтазар, С.Хамроевнинг “Оқпадар” спектаклида Абдурахим, Ч.Айтматовнинг “Эрта қайтган турналар” спектаклида Онатой, Х.К.Андерсоннинг “Ялонғоч қирол” спектаклида Қирол, Ака-ука Гримларнинг “Оппоғой ва етти гном” эртаги С.Ҳамроев инсценировкаси асосида “Миттивойлар мамлакати” эртак томошасида Юввошвой каби образлари театршунослар ва томошабинлар диққатига сазовор бўлди. 2017 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган “Сени куйлаймиз, замондош!” IV-Республика театрларининг кўрик-фестивалида “Огоҳликка даъват этувчи спектакль” номинацияси бўйича тақдирланди С.Хамроевнинг “Жасорат йўли” спектаклида Абдураҳим образини яратди. 2018 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган “ДЕБЮТ-2018” V республика кўрик-фестивалида иштирок этган Х.К.Андерсоннинг “Яланғоч қирол” спектаклида Қирол образини яратди. Ижодий фаолияти давомида республикамизнинг Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сирдарё вилоятлари бўйлаб ижодий сафарларда бўлди.