Рузиев Маманиёз Ишниёз ўғли

Театр: Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар драма театри

Рузиев Маманиёз Ишниёз ўғли ушбу театрда 2011 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. М.Рузиев 1992 йил Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида туғилган. У ўз ижодий фаолияти давомида 10 дан ортиқ турли характердаги бош ва асосий роллари билан мухлис ҳамда мутахассислар олқишига сазовор бўлган, ижро этган роллари М.Комилжоновнинг “Нурли йўл” спектаклида Чуртон балиқ Карим, Ёрқиннинг “Қора шоҳнинг шоҳи синди” спектаклида Олмахон, Г.Муфтизоданинг “Унутилган бойлик” спектаклида Равшан, Т.Маликнинг “Захарли томчилар” спектаклида Зокир, Ш.Ризаевнинг “Она” спектаклида Ўсмир ўғил, Н.Қобилнинг “Тўда” спектаклида Самандар, М.Уйғурнинг “Туркистон табиби” спектаклида Эшимқул, В.Шекспирнинг “Ромео ва Жулетта” спектаклида Меркуцио, С.Хамроевнинг “Оқпадар” спектаклида МХХ ходими каби образлари театршунослар ва томошабинлар диққатига сазовор бўлди.