Абдурашидова Мумина

Театр: Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар драма театри

Абдурашидова Мумина 1955 йил 24 декабрда Қирғизистон Республикасида таваллуд топган. 1980 йилда Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтини тамомлаган. 1987 йилда Каттақўрғон шаҳар драма театрига ишга қабул қилинган. Мазкур лавозимда 2015 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. М.Абдурашидова шу кунга қадар ижодий фаолияти давомида 50 дан ортиқ ролларни ўзига хос маҳорат билан ижро этиб келмоқда. Актёр ижросидаги роллар ўзининг ҳаётийлиги ва бадиий такомиллиги билан томошабинлар ҳамда театр мутахассислари эътибори ва эътирофига сазовор бўлган. Актёр спектаклларда яратаётган турли характерли қаҳрамонлари кечинмаларини юракдан ҳис этиб, юксак профессионал маҳорат билан образни янада рангин бўёқларда ифодалайди. Шунинг учун ҳам у ижро этган роллар бир биридан тубдан фарқ қилади ва ижодкор уларнинг сифат даражаси юқори бўлишига интилади. Бундай образларни қатор саҳна асарларида кўриш мумкин. Жумладан, А.Кримнинг “Сохта никоҳ” спектаклида Маша, С.Жунусовнинг “Янги йил маскаради” спектаклида Ҳамшира, М.Каримнинг “Ой тутилган тунда” спектаклида Шафақ, И.Содиқовнинг “Ажралиш” спектаклида Қизлархон, Ў.Ўмарбековнинг “Ўзинг учун ўл етим” спектаклида Махфўза, А.Жамолнинг “Меҳрибонлар” спектаклида Маьсуда, С.Аҳмаднинг “Келинлар қўзғолони” спектаклида Башорат, М.Пўлатнинг “Қўшнилар” спектаклида Орзухон, А.Суюннинг “Эзгулик ва ёвузлик” эртак- спектаклида Кампир, Х.Расулнинг “Қора вабо” спектаклида Она, Э.Хушвақтовнинг “Қаллиқ ўйини” спектаклида Момо, Э.Шукурованинг “Сохиба” спектаклида Саломат, Э.Хушвақтнинг “Андишали келинчак” спектаклида Қўшни, У.Азимнинг “Бир қадам йўл” спектаклида Саодат, О.Рўзибоевнинг “Меросхўр” спектаклида Амма ва шу каби образларини ижро этганлигини таъкидлаш лозим.