Расулов Қосим Абдурашид ўғли

Театр: Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар драма театри

Расулов Қосим Абдурашид ўғли ушбу театрда 2011 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Қ.Расулов 1992 йил Навоий вилоятида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти ўрта махсус. 2011 йил Навоий Маданият ва санъат коллежининг актёрлик санъати йўналишини тамомлаган. У ўз ижодий фаолияти давомида 30 дан ортиқ турли характердаги бош ва асосий роллари билан мухлис ҳамда мутахассислар олқишига сазовор бўлган, ижро этган роллари Ф.Комилжоновнинг “Нурли йул” спектаклида Собир, Н.Қобилнинг “Тўда” спектаклида Жахон, Ш.Ризаевнинг “Она” спектаклида Ўсмир ўғил, Г.Нахуцришвилининг “Миттивой” спектаклида Миттивой, М.Эргашеванинг “Олтин тож”спектаклида Ялмоғиз кампир, Х.Расулнинг “Она мехри” спектаклида Апосим, “Арвуғон”да Болта, Т.Маликнинг “Заҳарли томчилар” спектаклида Салим, В.Шекспирнинг “Ромео ва Жулетта” спектаклида Грегорио, С.Хамроевнинг “Оқпадар” спектаклида Амир, Т.Юнуснинг “Нисо холанинг хисоби” спектаклида Мавлон, Ч.Айтматовнинг “Эрта қайтган турналар” спектаклида Султонмурод каби образлари театршунослар ва томошабинлар диққатига сазовор бўлди. 2017 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган “Сени куйлаймиз, замондош!” IV-Республика театрларининг кўрик-фестивалида “Огоҳликка даъват этувчи спектакль” номинацияси бўйича тақдирланди С.Хамроевнинг “Жасорат йўли” спектаклида асосий қаҳрамон Амир образини яратди. 2018 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган “ДЕБЮТ-2018” V республика кўрик-фестивалида иштирок этган Х.К.Андерсоннинг “Яланғоч қирол” спектаклида Вазир образини яратди. Ижодий фаолияти давомида республикамизнинг Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Сирдарё, Қашқадарё вилоятлари бўйлаб ижодий сафарларда бўлди.