Хакимов Жавохир Ихтиёржон ўғли

Театр: Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар драма театри

Хакимов Жавохир Ихтиёржон ўғли ушбу театрда 2018 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Ж.Хакимов 1997 йил Каттақўрғон шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти ўрта махсус. 2016 йил Навоий вилоятидаги Маданият ва санъат коллежининг “Драма театри актёри” йўналишини тамомлаган. У ўз ижодий фаолияти давомида 15 дан ортиқ турли характердаги асосий ва эпизодик роллари билан мухлис ҳамда мутахассислар олқишига сазовор бўлиб келмоқда.Ижро этган роллари Н.Қобилнинг “Тўда” спектаклида Жахон, Ш.Ризаевнинг “Она” спектаклида Ўсмир ўғил, Г.Нахуцришвилининг “Миттивой” спектаклида Гном, М.Эргашеванинг “Олтин тож”спектаклида Ялмоғиз кампир,Т.Маликнинг “Заҳарли томчилар” спектаклида Салим, С.Хамроевнинг “Оқпадар” спектаклида Амир, Т.Юнуснинг “Нисо холанинг хисоби” спектаклида Мавлон, Ч.Айтматовнинг “Эрта қайтган турналар” спектаклида Султонмурод, А,Қодирийнинг “Тошпўлат тажанг нима дейди” спектаклида Қашшоқ, А.Навоининг “Сабьаи сайёр” спектаклида Вазир каби образлари театршунослар ва томошабинлар диққатига сазовор бўлди. Х.К.Андерсоннинг “Яланғоч қирол” спектаклида Вазир образини яратди. Ижодий фаолияти давомида республикамизнинг Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Сирдарё, Қашқадарё вилоятлари бўйлаб ижодий сафарларда бўлди. Ж.Хакимовнинг ижодий фаолияти ижро маҳорати, жамоат ишларидаги фаоллиги ҳақида вилоят, шаҳар газета ва журналларида бир неча бор тарғиб этилган.