Кадиров Даврон Ишимович

Театр: Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар драма театри

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист

Кадиров Даврон Ишимович 1957 йил 25 августда Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида таваллуд топган. 1978 йилда Тошкент театр рассомчилик санъати инситутини тамомлаган. 1980 йилда Каттақўрғон шаҳар драма театрига актёр лавозимига ишга қабул қилинган. 2012 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” унвони билан тақдирланган. Д.Кадиров республикамиздаги нуфузли театрлардан бирининг қобилиятли актёри. У салкам 40 йиллик умрини миллий театр санъати ва Каттақўрғон шаҳар драма театри ривожига бағишлаган театр фидайиси. Д.Кадиров шу кунга қадар ижодий фаолияти давомида 100 дан ортиқ ролларни ўзига хос маҳорат билан ижро этган. Актёрнинг ижросидаги роллар ўзининг турли характерлиги, ёрқин ва бадиий такомиллиги билан томошабинлар ҳамда театр мутахассислари эътибори ва ҳурматига сазовор бўлиб келмоқда. Д.Кадиров ижро этган роллари билан спектаклларда яратаётган турли характерли қаҳрамонлари кечинмаларини юракдан ҳис этиб, юксак профессионал маҳорат билан образни янада рангин бўёқларда ифодалайди. Шунинг учун ҳам у ижро этган роллар бир биридан тубдан фарқ қилади ва ижодкор уларнинг сифат даражаси юқори бўлишига интилади. Жумладан, Ҳ.Ғуломнинг “Вомиқ ва Узро” спектаклида Масуд, Ҳ.Расулнинг “Онаси ўпмаган қиз” спектаклида Хасан-Хусан, А.Вампиловнинг “Тўнғич ўғил” спектаклида Кудимов, А.Островскийнинг “Момоқалдироқ” спектаклида Шапкин, У.Умарбековнинг “Қарғалар учса қарайлик” спектаклида Фарход, Р.Орифжоновнинг “Уйқусиз тунлар” спектаклида Холбек, Я.Стельмахнинг “Майсалардан сўранг” спектаклида И.Зимнухов, А.Суюн. С.Абдулланинг “Эзгулик ва ёвузлик” спектаклида Шохриев, Уйғуннинг “Зубунисо” спектаклида Шахзода Мурод, О.Сосеннинг “Сирли сокинлик” спектаклида И.Трафимов, У.Умарбековнинг “Курорт” спектаклида Ш.Қулмаматов, А.Кримнинг “Соҳта никоҳ” спектаклида И.Буланов, Ф.Шиллернинг “Макр ва муҳаббат” спектаклида Фердинанд, З.Фатхулиннинг “Юрагида кетди армони” спектаклида Эргаш, С.Жунусовнинг “Янги йил маскаради” спектаклида Семулянский, И.Содиқовнинг “Ажралиш” спектаклида Анвар, Э.Шукурованинг “Сунгги қўнғироқ” спектаклида Ш.Махмудов, У.Умарбековнинг “Ўзинг учун ўл етим” спектаклида Фарход, А.Жамолнинг “Меҳрибонлар” спектаклида Аждар, С.Ахмаднинг “Келинлар қўзғолони” спектаклида Ҳаким, М.Эргашнинг “Саодат йўли” спектаклида Басра ҳокими, А.Жумаевнинг “Уч кунлик дунё” спектаклида Солдат, Ҳ.Расулнинг “Қора вабо” спектаклида Ота, С.Сирожиддиновнинг “Машмаша” спектаклида Балиқчи чол, Э.Хушвақтнинг “Қаллий ўйини” спектаклида Абдуназарбой, А.Жумаевнинг “Сусанбил” спектаклида Бей, М.Беҳбудийнинг “Падаркуш” спектаклида Нашаванд, Т.Маликнинг “Захарли томчилар” спектаклида Мирқосим, Ҳ.Олимжоннинг “Семурғ” спектаклида Шох, Г.Муфтизоданинг “Унутилган бойлик” спектаклида Қодир, Ш.Ризаевнинг “Она” спектаклида Шох, Н.Қобилнинг “Тўда” спектаклида Ота, М.Зошенканинг “Қилмиш-қидирмиш” спектаклида Қўшни ва шу каби 100 га яқин образларни маромига етказиб ижро этганлигини таъкидлаш лозим. Д.Кадиров Каттақўрғон шаҳар драма театрида 2014-2019 йилларда директор сифатида фаолият юритди.