Омонтўраев Акбар Омонтўраевич

Театр: Ўзбекистон давлат драма театри

Ўзбекистон давлат драма театри 2-тоифали драма артисти Омонтураев Акбар Омонтураевич Мукофотланмаган. Умумий меҳнат стажи 6 йил. Мазкур лавозимда 2013 йилдан ишлаб келмоқда. А.Омонтураев театр репертуаридан ўрин эгаллаган бир қанча спектаклларда етакчи ва иккинчи даражали образларни ижро этиб келаётган ёш ижодкорлардан биридир. У ҳар бир ролни ижро этишдан аввал доимо саҳналаштирувчи режиссёрларнинг ҳамда устоз санъаткорларнинг маслаҳатларига амал қилади. Театрдаги устозларидан образ яратишни, қаҳрамонлар сиймосини гавдалантиришдаги ижоднинг нозик сирларини ўрганишга ҳаракат қилиб, театр саҳнасида ижро этган образлари орқали ўз тажрибасини ошириб келаётган актёрдир. У ўзига хос истеъдодга эга, юксак ижодий салоҳиятли актёр бўлишга интилаётган ижодкорлардан биридир. Ўз фаолияти давомида театр саҳнасида ижро этган роллари орқали ютуқларга эришиб келаётган ва кўпгина, турли хил характерларга эга образларни яратиб, томошабинлар ва мутахассислар эътирофига сазовор бўлиб келмоқда. Жумладан: “Эзгулик йўлида”спектаклида талаба, “Сохта қорқиз”да ўргимчак одам, “Минг йиллик ҳангома”да журналист, “Конфетвойнинг саргузаштлари”да чол, “Аяжонларим”да йўловчи, “Чодир хаёл эртаклари”да қўй, “Зулматдан нур”да Абдужаббор, “Мувозанат”да талаба, “Жийдалилар”да Соли бақироқ, “Сабъаи сайёр”да жарчи, “Гумроҳ”да официант, “Отасининг қизи”да Бахтиёр, “Минг бир кеча”да иблис, “Жамила”да Усмон, “Атиргуллар қисмати”да Собир, “Вафодор”да қўшни йигит, “Труфальдино – икки бойнинг малайи”да масхарабоз ва яна бошқа бир қанча оммавий саҳналарда турли образларни маромига етказиб ижро этиши орқали тажриба орттириб, иқтидорли театр актёри даражасига эришиб келмоқда. У ўзининг ижро этган роллари орқали келажак авлод онгида Ватанга муҳаббат, ота-онага, катталарга ҳурмат ва кичикларга иззатда бўлиш каби тарбиявий ғояларни сингдириш орқали мамлакатимиз ёшларини маънавий муҳитини янада шакллантиришда ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшмоқда.